Қамашидаги мактабларга нам брикетлар ва сифатсиз кўмирлар етказиб берилмоқда

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида мавжуд 89 та умумтаълим мактабига 1312 тонна брикет нам ҳолатда етказиб берилмоқда. Натижада мазкур ёқилғи маҳсулоти 200-300 кг кам чиқаяпти. Бу ҳақда Turon24га тумандаги 58-умумтаълим мактаби директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Ҳамидулла Эргашев маълум қилди.

Фото: Turon24

 

“Туманда мактабларнинг барчаси брикет ва кўмир билан иситилади, – дейди туман халқ таълими бўлими мудири Шавкат Бекмирзаев. – Таълим муассасаларида мавжуд 502 та қозонхонанинг 11 таси мутлақо талабга жавоб бермайди. Ҳозир ушбу қозонхоналар қайта таъмирланмоқда”.

Жорий куз-қиш мавсуми учун тумандаги умумтаълим мактабларига 1819 тонна ёқилғи (шундан 507 тоннаси кўмир, 1312 тоннаси брикет) етказиб берилиши мўлжалланган. Бугунга қадар 1670 тонна ёқилғи маҳсулоти билим даргоҳларига етказиб берилган. Фақат 140 тонна брикет ҳали ўз эгаларига топширилмаган.

“Мактабимиз 800 халтадан ортиқ жами 20 тонна брикет билан таъминланган. Кеча келтирганимиз жуда нам ҳолатда эди, – дейди тумандаги 58-мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Ҳамидулла Эргашев. – Брикет нам бўлгач, килограмдан ютқазамиз. Нам брикетни олмайлик десак, автомашина буюртма қилиб борганмиз. Қуруқ қўл билан қайтсак, пулимизга куямиз. Шунинг учун мажбур олиб келавердик. Агар бизга келтирилган халталар сонини 800 та деб ҳисобласак, ҳар биридан 2-3 кг камайса, қанча ёқилғи йўққа чиқишини ҳисоблайверинг”.

“Бу йил қиш мавсуми учун берилаётган кўмир сифати жуда ёмон, – дейди 15-мактаб директори Зоҳид Равшанов. – Мен йўқ пайтим хўжалик ишлари бўйича ўринбосарим бориб олиб келган экан. Аксарияти кул. Бизга ўтган йили берилган кўмир ҳам сифатсиз эди. Бу йилгиси ундан ҳам баттар. Йил якунига бориб, кўмир етмай қолиш ҳолатларининг сабаблари мана шунда. Ўзимизга ўзимиз ҳозирданоқ муаммо яратамиз”.

Директорнинг билдиришича, ушбу умумтаълим мактабида 3 та кўмирга мослаштирилган қозонхона мавжуд.

“Аммо қозонхоналаримиз етарли даражада иситмагани сабабли 15 та синфхонага қўшимча печ ўрнатамиз, – дейди таълим муассасаси раҳбари. – Синфхоналар асосан ўша печлардан фойдаланган ҳолда иситилади”.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кореяда велосипед ўғирлаган ўзбекистонлик талабалар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонасининг консуллик бўлими чет эллик талабалар, жумладан, икки нафар Ўзбекистон фуқароларининг велосипедлар ўғирлагани ва Чонжу шаҳри ...

Биз нималарга кӯз юмиб яшаяпмиз?

Аёллар баъзан ҳаётда иқтисодий жиҳатдан қийналганда, даволанишга жиддий эҳтиёж сезганда ва бошқа муаммолар кӯндаланг чиққанда турфа фикрларга боради. Агар умр  йӯлдоши, ...

50 нафар муҳожирни олиб кетаётган кема ўрта ер денгизида ағдарилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар бўйича агентлиги ва Ливия соҳил қўриқчиларининг маълум қилишича,  Европага йўл олган қайиқ Ўрта Ер Денгизида ағдарилган. Унинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400