Ўзбекистон ўз автомобилларини чет элга паст нархда сотишни тўхтатди. Айтишларича, энди ҳеч қачон «Ўзбекистонда қиммат, чет элда арзон» бўлмасмиш

Ўзбекистон ўзи ишлаб чиқарган автомобилларни хорижга паст нархда сотиш билан боғлиқ кўп йиллик амалиётга барҳам берди.

Май ойида Россияда Ravon автомобиллари тақчиллиги юзага келди. Бунга автомобиллар нархи ва бизнес-моделнинг ўзгариши сабаб экани маълум бўлди.

 

Июнь ойи охирида Президент Шавкат Мирзиёев автосаноатни танқид қилди. Хусусан, тармоқнинг барча даражадаги бошқарувида коррупция, товламачилик, таниш-билишчилик каби иллатлар томир отиб кетгани, автомобиллар йиллар давомида ўз таннархидан паст қийматда экспортга сотилгани кўрсатиб ўтилди.

 

Ўша ойнинг ўзида ўтказилган мониторинг натижалари Ravon R2 (Spark) шаҳар хэтчбеки Россиядаги энг арзон хорижий автомобиль эканини кўрсатди (энг арзон версияси 439 минг рубль (6,9 минг доллар) эди). Иккинчи ўринда эса Ravon Nexia турди — унинг ҳажми 1,5 литр бўлган бензин двигателли базавий версияси 449 минг рубль (7,1 минг доллар)дан таклиф қилинаётган эди.

 

Август ойида автомобиллар савдоси Ўзбекистонда ҳам, ундан ташқарида ҳам тўхтатилди. Ой охирида савдолар қайтадан, янги нархлар билан бошланди (айрим моделларнинг нархи ўртача 7,7 фоизга ошган эди).

 

Хориждаги савдолар ҳам шу фурсатдан қайта бошланиши кутилган эди, бироқ бундай бўлмади. «Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умурзоқов «Газета.уз»га берган интервьюсида экспорт зарарга бўлаётгани учун ҳам тўхтатиб қўйилганини маълум қилди.

 

Оқибатда Россия ва Қозоғистонда тўрт ойдан кўпроқ вақт давомида Ravon автомобиллари сотилмади. Октябрь ойи охирида ушбу мамлакатлардаги автосалонларга яна автомобиль етказиб бериш бошлангани маълум бўлди, нархлар ошиши ҳақида дастлабки хабарлар тарқалди .

 

Ноябрь бошида бу хабарлар тасдиқланди. Октябрь ойида Ravon’нинг Қозоғистондаги сайтида нархлар кўрсатилмаган бўлса, ноябрнинг илк кунларида савдода Nexia Ravon автомобили 4,5 миллион тенге (тахминан 12 минг доллар) нарх билан пайдо бўлди . Таққослаш учун, май ойида, сотув тўхтатилиши арафасида шу автомобилнинг нархи 2,8 миллион тенге (тахминан 7,5 минг доллар) эди.

 

Нархдаги тахминан 5 минг долларлик фарқ ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди. Хусусан, Қозоғистон ва Россия фуқароларининг таъкидлашича, Ravon’нинг энг асосий устунликларидан бири унинг нархи пастлиги эди. Маъмурият эса компаниянинг янги сиёсати энди шундай бўлишини таъкидламоқда.

 

Шунингдек, Ўзбекистон автомобиллари бозорда энг арзон маҳсулот бўлган даврлар ортда қолгани ва энди қайтмаслиги ҳам таъкидланмоқда.

Манба: Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Срожиддин эшматов сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг бошлиғи бўлди 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига асосан Эшматов Срожиддин Тоғаймуродович Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, Бу ҳақда ...

Ўзбекистон қирғизистондан картошка ташишни тақиқлаб қўйди

Ўзбекистон сиртдан шунингдек Қирғизистондан ташилаётган картошкага тақиқ қўйди. Бу ҳақда “Азаттык”га Қирғизистон қишлоқ ҳўжалиги вазирига қарашли Фитосанитария ва карантинлик ...

Ўзбекистонда сув таъминоти ривожига $432,8 млн. ажратилади

Ўзбекистонда сув таъминоти тизимларини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурини амалга ошириш учун 2015-2019 йилларда марказлаштирилган капитал қўйилмалари ҳисобидан 432,8 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400