Усмон Туропов Ангор тумани ҳокими бўлди

Сурхондарё вилояти Ангор туманига Усмон Туропов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дарё” нашри Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумоти асосида хабар бермоқда.

Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг 10 ноябрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида шу пайтгача ҳоким сифатида ишлаб келган Бахтиёр Ибатов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилган. Ибатов айнан қайси лавозимга ўтгани маълум қилинмаган.

 

Туманнинг янги ҳокимига айланган Усмон Туропов бунгача Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

«Шу кунларда Денов туманига ҳам янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда», — дея хабар бермоқда «Turon 24» агентлиги. 8 ноябрь куни Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тайлоқ туман ииб инспектори 60 минг доллар пора олганлиги сабаб узоқ муддатга қамоққа йўл олди

Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судида 60 минг доллар пора билан қўлга тушган Тайлоқ туман ИИБ инспекторининг жиноий ҳаракатлари юзасидан суд иши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ...

Ёнғин туфайли икки ўзбек москвада ҳалок бўлди

6 август куни Москва вилоятида содир бўлган ёнғинда Ўзбекистоннинг 2 фуқароси вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими ёзмоқда. Жароҳат ...

Владимир жириновский​ бухорога келди

Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский бошчилигидаги делегация 2 ноябрь куни Бухорога келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Россия Федерацияси Давлат ...