Россияда поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида Ўзбекистоннинг беш фуқароси ҳалок бўлди

Россиянинг Саратов области ҳудудидаги темирйўл кесишмасида поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

Фото:vzsar.ru

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, автобусда жами 7 киши бўлган, икки нафар қозоғистонлик – ҳайдовчи ва унинг ёрдамчиси ЙТҲдан омон қолган.

«Автобусда 7 киши бўлган, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 2 нафари қозоғистонлик. Ўзбекистон фуқароларининг барчаси ҳалок бўлган, қозоғистонликлар шифохонага ётқизилган», дейилади хабарда.

РИА Новости хабарига кўра, 17 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:00да (Тошкент вақти билан соат 13:00да) Саратов вилояти Озинский тумани ҳудудида, «Энгельс—Ершов—Озинский» трассасининг 1-километрида, тартибга солинмаган темирйўл кесишмасида «Саратов — Ульяновск» йўналиши бўйлаб қатновчи Mercedes русумли автобус юк поезди билан тўқнашиб кетган.

Хабарларга кўра, автобус ҳайдовчиси поезд яқинлашаётгани ҳақида сигнал берилган бўлсада, кесишмадан ўтишга уринган.

«Айни вақтда ҳайдовчи шифохонада. Уни сўроқ қилишнинг имкони йўқ. У ҳалокатга учрагунча қанча вақт давомида рулда бўлгани аниқланмоқда. Кўп эҳтимол билан у жуда толиққан ҳолатда бўлган», дейилади «Интерфакс» агентлиги хабарида.

Ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахсига ҳозирча аниқлик киритилмади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 6 октябрида Россиянинг Владимир областида меҳнат муҳожирларини олиб кетаётган автобусни поезд уриб юбориши оқибатида 16 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 36 нафари жароҳатланган эди.

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жанубий кореяда ўзбекистонликлар жанжали оқибатида бири вафот этди

2019 йил 1 августга ўтар кечаси Кёнгбук провинциясида (Корея Республикаси) юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Р.Т. жароҳат олиб, вафот этди. Бу ҳақда ТИВ ...

Тошкентдаги «оқтепа лаваш»да 15 киши заҳарланди

Тошкентда "Оқтепа лаваш" умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични еган 15 киши заҳарланди. Бу ҳақда «UzNews.uz» сайти ёзмоқда. 4 июнь куни 11 киши ...

Дилмурод саййид: “дилмурод саййид тирик! ўлгани йўқ!”

Ассалому алайкум! Тиканли симлару метин деворлар билан ихоталанган Ҳаёт тарзи ортда қолганига 3 кеча кундуз бўлмоқда! (more…)