Каттақўрғонда қиймати 420 млн АҚШ долларига тенг цемент заводи қурилиши бошланди

18 ноябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхонага тамал тоши қўйилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 420 млн АҚШ долларига тенг. Бу ҳақда Турон24 нашри хабар бермоқда.

Фото: Turon24

Хитойнинг “Gansu Hengya Cement Co Ltd” компанияси ҳамда Ўзбекистоннинг “Zamon injiniring” корхонаси ҳамкорлигида “Henguyan Cement” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ташкил этилди.

“Икки мамлакат ўртасида саноат соҳасидаги алоқалар кенгайишининг самараси бўлган мазкур корхона томонлар учун манфаатли бўлишига ишонамиз”, – дейди “Gansu Hengya Cement Co Ltd” компанияси бош директори Чжай Ванмин.

Мазкур заводда йилига 2,4 млн тонна цемент ишлаб чиқарилади.

Завод қурилишининг биринчи босқичи 2018-2020 йилларда бажарилади. Бу босқичда 220 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция ҳисобига йилига 1,2 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга дастлабки блок ишга туширилади.

2020-2023 йилларда қурилишнинг иккинчи босқичи амалга оширилади. Корхона тўла қувват билан ишга тушгач, мингдан зиёд иш ўрни яратилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Девальвация

Халқаро Иқтисодий тараққиёт маркази экспертлари “2014 йилнинг охиригача Россия рубли яна 20 фоизга қадрсизланишини маълум қилмоқда”, деган хабар тарқатмоқда Tengrinews.kz ...

Истеъмолчидан қарздор газ идораси истеъмолчига қарз ёзди

Наманган вилояти Нишон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати томонидан Нуристон МФЙ, Кимёгар маҳалласи, Лолазор кўчаси, 2-уйда яшовчи ...

Mиллиардердан ёш ишбилармонларга 30 маслаҳат

"Амакингиз"нинг қўлида ишлаш жонингизга тегдими? Ўзингизнинг хусусий бизнесингиз ва молиявий мустаққилигингизни истайсиз, бироқ ҳеч ҳам фикрларингизни жамлаб ололмаяпсиз, ...