Хитойда бензин нархи яна кескин пасайтирилди

Хитой ҳукумати автомобил ёнилғисининг чакана нархини қаторасига иккинчи марта, 4 йил ичидаги максимал миқдорга пасайтирди. Бу ҳақда Кун.уз нашри ёзмоқда.

Хитойнинг ривожланиш ишлари ва ислоҳотлар бўйича давлат қўмитаси бир тонна бензин нархини 510 юанга (73,5 долларга), дизел ёнилғисининг нархини эса 490 юанга камайтиришга қарор қилди.

Хитойда нефть маҳсулотлари нархи ҳар 10 ишчи кунида нефтнинг глобал бозордаги нархи ўзгаришига қараб қайта кўриб чиқилади. Автомобил ёнилғиси нархлари дунёда нефть нархлари орасидаги тавофут бир тоннага 50 юанни ташкил қилса ўзгаради.

Шу билан бирга қўмита Хитойнинг етакчи учта компанияси – PetroChina, Sinopec ва CNOOC’дан нефть маҳсулотларини тегишли равишда ишлаб чиқариш ва ташишни ташкил этиш, етказмалар барқарорлигини кафолатлаш ва давлат нарх сиёсатига қатъий риоя қилишни талаб қилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Киев ҳужумлар остида қолди

Россия кучлари Киевнинг Троешина туманидаги ИEС-6 га ҳужум қилмоқда. Бу ҳақда Украина махсус алоқа ва ахборотни ҳимоя қилиш хизмати Киев вақти билан тахминан 14:30 да хабар ...

Афғонистонда аёл журналистлар эфирга юзларини ёпиб чиқмоқда

Янгиликлар ва бошқа дастурларда суҳандонлик қилаётган аёллар 22-майда «Толибоннинг» буйруғига биноан эфирга юзларини ёпган ҳолатда чиқишди. Шу ойнинг бошида «Толибон» ...

Тошкент-лахор-тошкент рейси бекор қилинди

Покистон ҳаво ҳудудидаги вазият туфайли 1 март санасидаги Тошкент-Лахор-Тошкент йўналиши бўйича учадиган HY461/462  рейслари бекор қилинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways ...