Италия фуқаролари борган сари сиёсатдан камроқ гапирадиган бўлмоқда, дейилади миллий статистика хизматининг 2008-2017-йиллар оралиғидаги кўрсаткичлари асосидаги маълумотга таянган “Agenzia Italiа” хабарида.

Шу ўн йил давомида сиёсатдан суҳбатлашувчи инсонлар ҳафтасига ўртача беш фоиздан камайиб борган. Маълумотга кўра, эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ сиёсатдан гаплашади, сиёсатга умуман бефарқ эркаклар 26,3 фоиз, аёллар эса 42,3 фоизни ташкил қилади. Ҳар куни сиёсатни муҳокама қилувчи эркаклар 9,6 фоиз, аёллар эса 5,5 фоиз бўлган.