Қирғизистонлик йигитнинг ҳалоллиги москвалик қизнинг кўзига ёш келтирди

Москвада истиқомат қилувчи Варя Борцова ўзининг кармонини қайтариш учун қирғизистонлик такси ҳайдовчисини саккиз соат кутгани ҳақида ҳикоя қилди, дея ёзмоқда ЎзА нашри.

Қиз ўзининг Facebookдаги саҳифасида эрталабки соат бешда қирғизистонлик таксичи аэропортдан уйга олиб келиб қўйганини ёзди. Унинг сўзларига қараганда, соат 13.00да уйқудан уйғонганида, ҳужжат, пул ва кредит картларини таксида унутиб қолдирганини пайқаб қолган. Шошиб қолган қиз такси хизматига қўнғироқ қилган ва ҳатто рус мафияси ҳужжатларини ўғирлаб, ҳисоб картларидаги пулларига Сочида кайф-сафо қилаётган бўлиши мумкин, деган хаёлларга борган.

 

“Мен банк карталаримни блоклаш ва йўқолган ҳужжатларимни тиклашдек овораи сарсонлик жараёнига тайёргарлик кўра бошлаганимда отам деразадан кўча томон қарар экан: “Пастда такси олдида турган йигит балки сенинг ҳайдовчингдир?”, деди. Мен кўчага югуриб тушдим ва ҳақиқатан ҳам у мени 8 соат аввал уйга олиб келган қирғизистонлик такси ҳайдовчиси эди. У мени пастда кутиб турган ва бу бинода яшайдиган ҳар бир инсондан мени сўраб-суриштирган”, дейди Борцова.

 

“Қаерда эдингиз? Шунчалик ҳам ухлайдими одам? Бу ерда мен музлаб қолдим”, деди йигит. Мен йиғлаб юбордим. У ҳам йиғлади. Мен уни бағримга босдим. Бу инсоннинг ҳалоллигига тан бериш керак. Мана одамлар қандай бўлиши керак”, дея қўшимча қилади Москвада яшовчи қиз.

 

Варя Борцова йигитнинг исм-шарифини сўрашни унутганини таъкидлайди. Қиз қирғизистонликка миннатдорлик билдирди ҳамда йигитнинг кутган ва мижозларини йўқотган вақти учун товон сифатида беш баробар кўп миқдорда ҳақ тўлаган. Кейинроқ қиз Facebookдаги постига ёзган изоҳида таксичи йигитнинг исм-шарифи Қайрат Тентимишев эканлигини маълум қилди.

 

Қирғизистон ОАВдаги изоҳларида қиз бир вақтлар Бишкекда бўлганини ва мамлакатни яқиндан билиш учун яна узоқ муддатга бориш ниятида эканлигини билдирди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қанчага битади?   савдолашса бўладими?

Ўзбекистон олий ўқув юртларидаги "диплом иши" савдоларига баъзи фикрлар. Интернет-нашрларнинг сўнги вақтлардаги хабарларига кўра, Ўзбекистон олий ўқув юртларида сиз учун ...

Фарғонадаги болалар боғчасининг 11 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланди

25 октябрь куни Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг берган хабарига кўра, Фарғона шаҳар 9-сонли мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган 11 нафар ...

Эврил туронни қутлаймиз

Бугун том маънодаги элсевар, атоқли, туғма иқтидорли адиб, закий инсон Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов) ӯзининг 75 ёшини қаршилаётир. (more…)