Отажон Абдалов

АБДАЛОВ ОТАЖОН (1856-1939) -илк ўзбек матбаачиси ва ношири. Матбаачилик фаолиятини 1874 йилдан Хива шаҳрида Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II саройида ташкил этилган тошбосмада ишлашдан бошлаган.

АБДАЛОВ ОТАЖОН

Отажон Абдалов 1876 йилда Абдуносир Фароҳийнинг «Нисабуссибён» асарини тошбосмада босиб хонга тақдим этди. Бу китоб Хивадагина эмас, балки бутун Ўрта Осиё миқёсида биринчи босма китоб ҳисобланади. Отажон Абдалов босиб чиқариш учун лойиқ асарларни ўзи танлаб, уларни Муҳаммад Раҳимхонга чоп этишга рухсат бериш учун тавсия қилган. Қўлёзмаларни нашрга тайёрлашда ўзига замондош бўлган таниқли ҳаттот ва шоирларнинг кўмагидан фойдаланган. 1876—1910 йилларда Отажон Абдалов Хива матбаасида 10 дан ортиқ китобни нашрдан чиқарди. Булар орасида Навоийнинг «Хамса» (асарнинг «Ҳайрат-ул Аброр» қисми; 1880), «Хазойин-ул Маоний», 1881, «Чор девон» (1882), Огаҳийнинг «Тавизул ошиқин» (1882) номли асарлари, Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) нинг ғазаллари (1897) ва «Мажмуат уш- шуаро» (1900) тўпламлари бор.

Отажон Абдалов Хоразм халқ ҳукуматининг бир қанча хитобномалари, тарихий ҳужжатларини, Хива шаҳрида ўзбек, рус, туркман, қорақалпоқ тилларида газеталар чиқаришга бошчилик қилган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-53

2 Шафтоли гулли ипак қабоси ингичка белига, назокатли қадди-қоматига жуда ярашган бир жувон шаҳзодаларча ясантирилган уч яшар болани қўлидан етаклаб, эшикдан оҳиста кириб ...

Бўтакўз (иккинчи боб)

Эртаси куни одатдагидан барвақтроқ, тонготарда турдим. Кеча ўтовда ётиб ўзимча шундай аҳд қилган эдим: бор кучимни ишга солиб шундай ишлайинки, бирон киши койишигина эмас, ...

Юлдузли тунлар-50

3 Хадича бегим кириб бекинган Ихтиёриддин қалъаси Убайдулла Султонни ўн етти кун овора қилди. Ниҳоят, қалъа деворининг отбозорига туташган ночорроқ бир жойини тагидан кавлаб, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400