Адаптация

АДАПТАЦИЯ (лот. adaptatio — мослашув) — 1) организмнинг турли яшаш  шароитларига  мослашиши; 2) сезги  аъзоларининг  ўзига  таъсир  этадиган  қўзғатувчиларга мослашиши натижасида  уларда сезгирлик даражасининг ўзгариши  (масалан кўзнинг ёруғлик ёки қоронғиликка  мослашуви).  Қўзғатувчининг  таъсир  кучи  ўзгариши  билан  сезгирлик  ҳам  ўзгаради.  Қўзгатувчилар  суст  таъсир  этганда  сезгирлик  ошади,  кучли  таъсир  этганда эса камаяди.

Адаптация ҳодисаси ҳамма  ташқи  сезгилар (кўриш,  эшитиш,  ҳид,  таъм,  бадан  сезгиси)  га  хосдир.  Тактил,  ҳарорат,  ҳид  ва  кўриш  сезгиларида Адаптация кучли, эшитиш ва оғриқ сезгиларида кучсиздир. Ички сезгилар (масалан ташналик,  очлик)  га  нисбатан  Адаптация ҳосил  бўлмайди.

Адаптация организмнинг нормал ҳаёт фаолиятини  сақлаб  туришини,  атроф  муҳитнинг  турли  омиллари:  температура  ва  иқлимнинг  ўзгаришига (Иқлимга  мослашиш),  баландликка (Баландлик  касаллиги),  кўпгина  инфекцион  агентларга (Иммунитет) мосланишини таъминлайди. Адаптация реакцияси моддалар алмашинуви интенсивлигининг узлуксиз ўзгариб туришига  асосланган.  Одам  организмининг  мослашув  реакцияси (Адаптация реакцияси)ни  тез  (специфик) ва секин (носпецифик), туғма  (турли  эволюцияси  жараёнида  шаклланган) ёки орттирилган (ҳар бир организм  учун  ўзига  хос)  реакцияларга  бўлиш  мумкин.  Масалан  оғритадиган  омил  таъсирига  жавобан  оёқ-қўлни  тортиб  олиш,  жисмоний иш қилганда нафас олишнинг  кучайиши,  қон  оқими  ҳамда  юрак  фаолиятининг тезлашиши ва қоннинг қайта  тақсимланиши,  қоронғида  кўз  ёруғлик  сезиш  лаёқатининг  зўрайиши — буларнинг ҳаммаси туғма тез Адаптация реакцияларидир. Ҳар бир кишининг турли яшаш шароитларига мослашиш имконияти унинг  ирсияти, ёши, соғлиғи ва бошқаларга боғлиқ.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 1307 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 19 январь куни 1307 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 209 578 нафарга етди, ...

Самарқанд ҳокими одамларни пахта теримга мажбурий чиқаришни буюрди

Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев 1 август куни кечаси соат 10 да вилоятдаги корхона, ташкилотлар, бюджет идоралари раҳбарларини чақириб, шошилинч йиғилиш ўтказган. ...

“вазир марғилон касалхонасига бир келиб, соғлиғини тиклаб кетсин!”

  ​ "Илтимос, буни Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирига етказинг. Вазир 200 000 минг аҳолининг соғлиғини тиклашга маъсул Марғилон шаҳар касалхонасига келиб, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400