АДМИРАЛ (араб. — أمير البحر амир ул-баҳр — денгиз ҳукмдори, ҳокими) — Ҳарбий- Денгиз флотининг қўмондонларига бериладиган ҳарбий унвон. Флот хизматидаги Адмираллар учун — контр-адмирал, вице-адмирал, адмирал; кемасозлик инженерлик хизматидаги Адмираллар учун — инженер контр-адмирал, инженер-вице-адмирал ва инженер-адмирал унвонлари бор.
Манба:ЎзМЭ