ҲОКИМ ҲАМИДЖОН ҲАБИБИДДИНОВ ҚОНУННИ БИЛАДИМИ?

Фарғона шаҳрида ҳозирги кунда Маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва раисаларини турли йиғилишларга чақириш одатий ҳолга айланиб бормоқда. Иш куни давомида бўлаётган йиғилишларга ҳеч ким қаршилик қилмай бориши мумкин, лекин бу йиғилишлар иш кунидан ташқари дам олиш кунлари бўлса малол келмай қолмайди.

Фото: Fargona.uz

Ҳар бир кишининг дам олиш кунлари ўзлари режалаштириб қўйган ишлари бўлади. Шунинг учун  дам олиш кунларида ўтказиладиган йиғилишларга барча маҳалла раислари тўлиқ қатнашмасликлари мумкин.

2018 йил 18 ноябрь, якшанба дам олиш куни Фарғона шаҳар ҳокимиятининг Мажлислар залида соат 14:00 да маҳалла раисларини йиғилишга келишлари  Фарғона шаҳар  Маҳалла жамоат  фонди ходимлари томонидан айтилди.

Мен ушбу йиғилишга ўғлимнинг соғлиги яхши бўлмаганлиги ва дам олиш куни эканлиги учун қатнашолмадим. Бугун менга  Маҳалла жамоат фонди мутахасислари телефон қилиб шаҳар ҳокимиятига, кадрлар билан ишлаш бўлимига келишим кераклигини айтишди. Мен бордим. Мени Фарғона шаҳар ҳокимиятидаги кадрлар билан ишлаш бўлими мутахассиси  Шерзодбек Камолов қабул қилиб, кеча йиғилишга нима сабабдан қатнашмаганлигим тўғрисида Фарғона шаҳар ҳокими Хамиджон Ҳабибиддинов номига тушунтириш хати ёзиб беришим кераклигини айтди.

Мен якшанба дам олиш куни бўлса нима учун тушунтириш хати ёзишим керак деб, сўраган эдим у бу иш шаҳар ҳокими Х. Ҳабибиддиновнинг топшириғи, мен бажарувчи одамман, холос, агар ёзмасангиз гувоҳлар иштирокида далолатнома тузаман деб, айтгандан сўнг иложсизликдан  йиғилишга қатнашмаганлигим тўғрисида тушунтириш хати ёзиб бердим.

Ўзбекистонни қайси қонунларида дам олиш кунларида йиғилиш  қилиб йиғилишга қатнаша олмаган  ходимлардан тушунтириш хати олиш, борлиги кўрсатилган экан? Ёки Фарғона шаҳар ҳокими мавжуд қонун-қоидаларга бӯйсунмаслик ҳуқуқига эгами?

Гулҳаё Бобожонова,

“Бирдамлик” Халқ-демократик партияси фаоли

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада коллеж ўқувчиси мактаб ўқувчисини пичоқлади

Коллежнинг 3-босқич ўқувчиси ўрта умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчисини пичоқлади. Бу ҳақда ИИВ нинг матбуот ҳизмати маълум қилди. Иллюстратив фото 2019 йил 28 февраль ...

Тожикистон аҳолисининг 17 фоизи кунига бир ақш долларидан камроқ пулга яшайди

Тожикистонда тахминан 1,5 млн киши кунига 1 АҚШ долларидан камроқ пулга яшайди. Бу ҳақда БМТнинг Тожикистондаги Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг август ойида ...

Ўзбекистонда вояга етмаган фарзандлари бўлган ота-оналарни хорижга ишлашга чиқишини чеклаш бўйича мурожаат йўлланди

23−26 март кунлари умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Илм-фан келажак пойдевори» шиори остида «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммити ўтказилди. Бу ҳақда Хотин-қизлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400