“Ўзтрансгаз” раиси Шарифжон Турсунов лавозимидан бўшатилди

“Ўзтрансгаз” акционерлик жамиятининг матбуот котиби Лолахон Собирова тасдиқлашича, Шарифжон Турсунов “Ўзтрансгаз” акционерлик жамияти раиси лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар бермоқда.

Шарифжон Турсунов Фото: Халқаро пресс-клуб

Уни нима сабабдан ишдан бўшатилганига аниқлик киритилмаган. “Бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ”, дейди Собирова.

Компаниянинг амалдаги раҳбари тайинланмаган.

Жорий йилнинг июлида Шарифжон Турсунов “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқарувига раис этиб тайинланган эди. Бунга қадар мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг асосий вазифаси республика истеъмолчиларини белгиланган тартибда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ҳисобланади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марказий банк сўмни қўллаб-қувватлаш учун 3,8 млрд доллар ажратган

Ўзбекистон Марказий банки 2018 йилда сўм курсини қўллаб-қувватлашга 3,8 млрд доллар миқдоридаги валюта интервенциясини амалга оширди, дейилади МБнинг пул-кредит сиёсати ...

Ақш конгрессменлари жо байденга импичмент эълон қилишни талаб қилишди

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги республикачи депутатлари президент Жо Байденни муваффақиятсиз миграция сиёсати учун импичмент эълон қилишни талаб қилди. Бу ҳақда The ...

Стив жобс муваффақиятининг 12 сирли қоидаси

Стив Жобс — Ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли ишлаб чиқарувчи компанияларидан бирининг асосчиси. Унинг муваффақиятлари афсонага айланди. У асраб олинган бола, ўсмирлигида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400