Саратов областида ғалтак машина Ўзбекистон фуқаросини босиб кетди

Саратов области Вольский туманида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароси жонлантириш бўлимига олиб кетилди. Бу ҳақда Кун.Уз нашри Россия маҳаллий оммавий ахборот воситаларига асосланиб хабар бермоқда.

Аниқлаштирилган маълумотларга кўра, ҳодиса 22 ноябрь куни Сенная посёлкаси яқинида, «Сизрань – Волгоград» федерал трассасининг 198-километрида юз берган. 1994 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси жонлантириш бўлимига ётқизилди.

«Газель» ишчилар гуруҳини объектга олиб келди. Мигрантга кимдир қўнғироқ қилган, бу пайтда у йўл четида турганди. Эркак гаплашиш учун четроққа чиқиб, тротуарлар учун мўлжалланган йўл ғалтак машинасига суянди. Машина юриб кетиб, уни босиб юборди», – дея хабар қилмоқда «Вольск.ру» портали ўз манбаларига таянган ҳолда.

Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда Вольскка олиб борилди. Туман шифохонасида унда очиқ бош мия жароҳати аниқланди.

Рўй берган ҳодисанинг барча тафсилотлари ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан аниқлаштирилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марғилондаги меҳрибонлик уйида етимларга ажратилган эҳсонлар таланган

Фарғона вилояти прокуратураси Марғилон шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида ҳукумат ва халқаро ташкилотлар тарафидан ажратилган хайр-эҳсон пуллари талон-тарож қилингани бўйича ...

Ўшда бабанов чиқиши бўйича чора кўришга чақирилди

Ўш шаҳрида президентликка номзод Ўмурбек Бабановнинг чиқиши бўйича маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. (more…)

Ўзбекистонда 2 млн киши тўйиб овқат емаяпти

Ўзбекистонда 2018 йил ҳолатига кўра аҳоли ўртасида умумий тўйиб овқатланмайдиганлар улуши 6,3 фоизни ташкил этади. Бу тахминан 2 миллион киши, дегани. Бу ҳақда Ўзбекистон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400