АВУАРЛАР (франц. avoir — мулк)

1) банкнинг тўловлар тўланадиган ва мажбуриятлар қопланадиган маблағлари (чек, вексель, пул ўтказмалари, аккредитивлар, қимматбаҳо қоғозлар, олтин, чет эл валютасидаги пул воситалари);
2) банкларнинг хорижий мамлакат банкла- рида сақланаётган чет эл валютасидаги маблағлари. Бундай маблағлар одатда хорижий Авуарлар деб аталади ва маблағ жойлаштирилган мамлакат юрисдикциясига бўйсунади;
3) хусусий шахс ва ташкилот- ларнинг банклардаги омонатлари.
Манба:ЎзМЭ