Авункулат

АВУНКУЛАТ (лот. avunculus — тоға)  — ибтидоий жамиятда тоға ва жиянлар  ўртасидаги  қавм-қариндошлик  муносабатлари.  Патриархат  даврида  фарзандларнинг  она  уруғи  билан  қариндошлик  алоқалари  сақланган.  Авункулатга  биноан  тоға  ўз  жиянининг  энг  яқин  ҳимоячиси,  жиянлар  эса  ўз  тоғасининг  ёрдамчилари  ҳисобланган.  Жиян  ўз  тоғасининг  мулкига  ворис  бўлиши  ёки  ўз  мулкини  унга  мерос  колдириши  мумкин  бўлган.

Фото:ЕВРАZИЯ. TV

Тоға  ўз  жиянини  уйлантириш  ёки  эрга  беришда  муҳим  роль  ўйнаган.  Авункулатнинг  айрим  кўринишлари  бизгача  етиб  келган.  Ўзбекистоннинг  баъзи  жойларида  (қипчоқ-ўзбекларда)  шундай  ҳоллар  учрайди.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аҳоли миллий таркиби

АҲОЛИНИНГ МИЛЛИЙ ТАРКИБИ - муайян ҳудуд ёки мамлакатда яшовчи  аҳолининг  миллатлар  бўйича  таркиби. Аҳоли миллий таркиби ҳақидаги маълумотлар аҳоли  рўйхати  ўтказиш  ва  ...

Абашидзе григол григорьевич

АБАШИДЗЕ Григол Григорьевич -грузин ёзувчиси. Грузия ФА академияси (1979). Дастлабки шеърлари 1938 йилда матбуотда эълон қилинган. Илк поэмаси «Қора шаҳарда баҳор» 1938 йил, ...

Албан қўзғолони

АЛБАН ҚЎЗҒОЛОНИ (1912)-албан халқининг Туркия ҳукмронлигидан халос бўлиш мақсадида кўтарган умумхалқ қўзғолони; унда христианлар билан бирга мусулмон аҳоли ҳам иштирок этди. ...