Агалактия

АГАЛАКТИЯ (юнон  а — инкор  қўшимчаси, gale — сут) — эмизикли аёл  кўкрагида  сут  бўлмай  қолиши. 

Фото:Messinia Live

Агалактия асосан  сут  безларининг  етарли  ривожланмаганлиги ва организмда ички секреция  безлари  функциясининг  бузилиши,  масалан  жинсий безлар ва гипофиздан чиқадиган  гормонлар  ўртасидаги  мувозанатнинг  йўқолиши,  баъзи  аъзоларнинг  касалланиши натижасида келиб чиқади. Нотўғри  овқатланиш,  кучли  ҳаяжон,  қўрқув  ва  асабийланиш  ҳам  Агалактияга  сабаб  бўлиши  мумкин.  Умуман,  Агалактия Камроқ  учрайди,  кўпроқ  гипогалактия,  яъни  сут  камайиб  қолиш  ҳодисаси  рўй  беради.  Агалактияни  даволаш  учун  сут  безини  массаж  қилиш  (уқалаш),  ўз  вақтида  ва  бекаму  кўст  овқатланиш, тиниқиб ухлаш ва дам олиш  лозим.  Бу  ёрдам  бермаса,  врач  тавсияси  билан  болани  бошқа  аёлга  эмиздириш  ёки  гўдаклар  учун  мўлжалланган  сутли  овқатлар билан боқиш тавсия этилади.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда хавфли юқумли касаллик тарқалмоқда

Халқаро эпизоотик бюронинг расмий маълумотларига кўра, 2017 йил мобайнида дунёнинг кўпгина мамлакатларида, шунингдек, Ўзбекистон билан чегарадош ҳисобланган Қозоғистон, ...

Ўзбекистонда ҳар йили 600 га яқин аёл ўз жонига қасд қилмоқда

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Оиладаги зўравонлик масалалари, турли вазиятлар таҳлили ва бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар» мавзусида брифинг ...

Қандли диабет

Қандли диабет (қанд касаллиги, қанд аралаш сийиш ) –эндокрин касаллик. Бунда организмда меъда ости бези эндокрин қисмининг гормони –инсулин етишмаслиги оқибатида моддалар ...