Агностицизм

АГНОСТИЦИЗМ (юн.  а – инкор  қўшимчаси, gnosis — билиш)  —  борлиқни,  воқеликдаги  нарса  ва  ҳодисаларни,  уларнинг  моҳиятини  билиш мумкинлигини қисман ёки мутлақо  инкор  этувчи  назария. 

Фото:KtoNaNovenkogo.ru

Агностицизм вакиллари  борлиқнинг чексизлиги, ниҳоясизлиги ва  мураккаблиги, инсон сезги аъзолари имкониятларининг  чекланганлигига  асосланиб борлиқни билиш мумкин эмас деб  ҳисоблайди. Агностицизмнинг йирик вакилларидан  бири инглиз файласуфи Давид Юм, инсон ақли сезгиларимиз берган маълумотларга  таяниб  воқеликни  билади,  лекин,  сезги аъзоларимиз бизга тўғри ва тўлиқ  маълумот  берадими,  сезгиларимиз  акс  эттираётган воқеликнинг ўзи мавжудми,  деган  масалаларни  ўртага  ташлаган  ва  шу асосда оламни билиш мумкинлигини  рад этган, объектив воқеликнинг мавжудлигига  шубҳа  билдирган (бу  жиҳатдан  Юм Агностицизми скептицизмнинг бир кўриниши  сифатида  намоён  бўлади).  Агностицизмнинг  иккинчи  бир  йўналиши  немис  файласуфи  Иммануил Кант фалсафасида ифодаланган. И.Кант ташқи оламни иккига: «биз  учун  нарса»  ва «нарса  ўзида»га  ажратиб  тушунтиради,  оламнинг  биз  билган  ва  билиб  олишимиз  мумкин  бўлган  қисмини «биз  учун  нарса»  деб  атайди.

Оламнинг «нарса ўзида» қисмининг айрим  жиҳатларинигина  билиш  мумкин  бўлса ҳам, унинг асл моҳиятини билиш  мумкин  эмас  дейди.  Билиш  объектининг  чексизлигини,  ниҳоясизлигини,  ҳодисалар  ички  моҳиятининг  тубсизлигини мутлақлаштириш Агностицизмнинг гносеологик илдизларига киради. Ҳақиқатда, ҳар  қандай нарсани бир қарашда, бир зумда  ҳар тарафлама билиб бўлмайди, уни билиб олиш учун муайян вақт керак бўлади.

Шунингдек, ҳар қандай нарсани ва унинг  моҳиятини билиб олишимиз учун ёрдамчи қурол ва воситаларнинг қай даражада  такомиллашганлиги  жиддий  аҳамиятга  эга.  Бизга  нисбатан  кейинги  авлодларимизнинг  тажрибалари  янада  бойиб,  такомиллашиб боради ва натижада улар  бизларга  нисбатан  кўпроқ  нарсаларни  билади.  Биз  сезги  аъзоларимизнинг  билиш  имконияти  етмаган  объектларни  ақл ва тафаккур кучи билан билиб борамиз.

Билиш шу тарзда яхлит ва узлуксиз жараёндир.  Инсон  ақл-тафаккури  фан  ва  амалиётни  тараққий  эттиришга,  билиш  ва  изланиш  воситаларини  такомиллаштиришга йўл очади.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чикаголик ўзбеклар африкаликларни ичимлик суви билан таъминлайдиган қудуқ қазиб беришди

Чикагодаги ўзбек-америка ассоциацияси фаоллари Камерун аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашга ёрдам бердилар. Бу ҳақда Sputnik нашри маълум қилмоқда. Фото: Facebook / ...

Австриядаги масжидга исломофоблар ҳужум уюштирди

Австрияда бир масжиднинг ташқи деворларига ирқчилик ва исломга қарши ёзувлар ёзилди. Қуйи Австриянинг Солленау шаҳридаги Яшил масжиднинг жавобгар шахслари томонидан берилган ...

Қўқонда рўмолли қизларнинг рўйхати тузилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда чоп этилган рўмол ўрайдиган Қўқон шаҳри мактаб ўқувчиларининг рўйхатлари хусусидаги мақола юзасидан расмий баёнот ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400