АГРОФОН (юнонча, agros — дала, лотинча, fundus — муҳит) — тупроқнинг физик ва кимёвий хоссалари, унумдорлиги жиҳатидан агрономия талабларига мос ҳолати; тупроқнинг агрономик хоссалари мажмуи.
Ҳар бир участканинг агрофонини билиш қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил етиштириш учун агротехника ҳамда мелиоратив тадбирлар мажмуини тўғри ва табақалаб амалга ошириш имконини беради. Агрофон кжеак ёки паст даража- да бўлиши мумкин. Экинларни тўғри алмашлаб экиш, маҳаллий ва минерал ўғитлардан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш технологиясига тўғри амал қилиш йўли билан юксак Агрофон барпо этилади. Масалан юксак Агрофон шароитларида ғўза серҳосил, соғлом ўсади, касаллик ва ҳашаротларга чидамли бўлади, тола ва чигит сифати яхшиланади. И.т. ишларида тадқиқот мақсадларига қараб Агрофон сунъий яратилади. Селекционер олимлар янги нав яратишда ва уруғчилик ишларида махсус тайёрланган Агрофонларда иш олиб борадилар.
Манба:ЎзМЭ