Бош прокуратура фермер қарздорлиги туфайли ўз жонига қасд қилганлиги юзасидан баёнот берди

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида фермер хўжалиги раҳбари фуқаро С.Б. 6 ноябрь куни соат тахминан 11:30 ларда яшаш хонадонининг қўшимча қурилган омборхонадасида арқон билан ўзини-ўзи осиб, ўз жонига қасд қилиши натижасида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Дўстлик туман прокуратураси томонидан тайинланган суд-тиббий экспертизасининг 19 ноябрдаги хулосасига кўра, С.Б. ўлимига “бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилиши натижасида механик асфекция сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

 

Ижтимоий тармоқларда бунга мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан мол-мулклари мусодара қилинганлиги сабаб бўлганлиги айтилади.

 

Шунга асосан, мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан фуқаро С.Б.нинг уйида ўтказилган ижро ҳаракатларининг қонунийлиги ўрганилди, дейилади прокуратура хабарида.

 

Ўрганишда фермер хўжалиги раҳбари 2017 йил ҳосилдорлиги учун ажратилган 104,6 млн имтиёзли кредитдан АТБ “Агробанк” туман филиалидан 58,1 млн сўмлик қарздорлиги мавжуд бўлган. Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 25.12.2017 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра фермер хўжалиги ҳисобидан АТБ “Агробанк” Дўстлик тумани филиали фойдасига 58,1 млн сўм ундириш белгиланган.

 

Суднинг мазкур қарори 26.01.2018 йилдаги ижро варақаси билан мажбурий ижро бюросининг Дўстлик тумани бўлимига келиб тушган ва давлат ижрочиси Ш.А. 22.02.2018 йилда иш юритувга олган ва қарздор С.Б.га қарздорликни тўлаш учун 5 кунлик ихтиёрий муддат берилган бироқ, қарздорлик тўлаб берилмаган.

 

Ижрони таъминлаш мақсадида МИБ вилоят бошқармаси бошлиғининг 20.10.2018 йилдаги буйруғига асосан 27.10.2018 йилда бюронинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочилари Ш.М. ва О.К.лар қарздор С.Б.нинг яшаш хонадонига холислар Д.Я. ва Д.Н.лар билан биргаликда боришган ва қарздорнинг уйидан онаси Г.Б. иштирокида ўлчами 3х4 метр бўлган 1 дона гилам далолатномага асосан расмийлаштириб олинган. (ушбу гилам фермер хўжалиги балансида бўлмаганлиги аниқланиб, 08.11.2018 йилда С.Б.нинг оила аъзоларига қайтарилган).

 

Бундан ташқари, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 24.10.2018 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра фермер хўжалиги ҳисобидан АТБ “Агробанк” Дўстлик тумани филиали фойдасига 220,1 млн сўм ундириш белгиланган.

 

Ўрганишда фермер хўжалиги раҳбари С.Б. 2018 йил ҳосилдорлиги учун ажратилган 271,6 млн имтиёзли кредитдан АТБ “Агробанк” туман филиалидан 220,1 млн сўмлик қарздорлиги мавжуд бўлган.

 

Суднинг мазкур қарори 24.10.2018 йилдаги ижро варақаси билан мажбурий ижро бюросининг Дўстлик тумани бўлимига келиб тушган ва давлат ижрочиси Ш.А. 24.10.2018 йилда иш юритувга олган ва қарздор С.Б.га қарздорликни тўлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат бериш юзасидан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

 

Мазкур ижро иши юзасидан хизмат сафарига юборилган МИБ Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочилари Т.Н. ва Х.М.лар 05.11.2018 йилда қарздор С.Б.ни уйига ажрим билан таништириш ва унинг ижросини таъминлаш учун борганида қарздор уйида бўлмаганлиги сабабли унинг онаси Г.Б.га қарздорликни тўлаши юзасидан тушунтириш берилганлиги аниқланди.

Манба: UZ24

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«пойабзаллар ичидаги йиртиқ пайпоқлар». кўзбўямачилик, тадбирбозлик ва маддоҳлик ҳақида

Бир йилдирки мамлакатимизда жиддий ислоҳотлар бошланди. Номигагина, кўзбўямачилик учун эмас, ҳақиқатда ислоҳ қилиш учун, халқнинг юкини енгил қилишга, мажруҳланган ...

Меҳнат вазирлиги тиззасигача сувга тушиб турганлар юзасидан суриштирув бошлади

Меҳнат вазирлиги аҳолидан ижтимоий тармоқларда тарқалган тиззасигача сувга тушиб турган 6 киши юзасидан маълумотлар ҳақида хабар беришни сўради, дея ёзмоқда «Газета.uz» ...

Биз камбағал, бечора эмасмиз! халқимизга нисбатан “фуқаро” атамасини қўллаш ноўрин!

Биз «фуқаро» атамасини ўзгартиришга астойдил бел боғлаганмиз ва бу борада вазирликлар, ҳокимликлар, университетлар ва тилшунос олимлар билан баҳсмунозаралар қилганмиз. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400