Назира Аҳмедова

АҲМЕДОВА  Назира (1913.5.6, Наманган — 1964.25.2, Тошкент) — ўзбек  опера  хонандаси  (лирик-колоратурали  сопрано).  Ўзбекистон  халқ  артисти  (1951).  Москва  ўзбек  опера  студияси  (1927—30) да таълим олган. Ўзбек ишчи- ёшлар театри (1930), Ҳамза театри (1931)  артисти.  Ўзбекистон  радио  қўмитаси  (1932), Ўзбек мусиқа театри (1935— 39),  Навоий театри (1939-64) якка хонандаси.

Ўзбек, қардош халқлар опералари ва чет  эл ҳамда рус классик операларида 20 дан  ортиқ роллар ижро этган: Норгул, Нодира (С. Василенко, М. Ашрафий, «Бўрон»,  1939— 43, «Буюк  канал», 1941), Тана  (Е.  Брусиловский, «Эр  Тарғин», 1939— 43),  Асал,  Лайли (Р.  Глиэр,  Т.  Содиқов,  «Гулсара», 1949—54, «Лайли  ва  Маж- нун», 1954-58), Микаэла (Ж. Визе, «Кар- мен», 1944—47) ва  б.  Қатор  ўзбек  халқ  қўшиқлари  ва  композиторларнинг  романслари (Д.  Зокиров, «Курмадим»,  М.Бурҳонов, «Ишқида», Т. Содиқов, «Сарвигул»)ни маҳорат билан ижро этган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қадимги халқларнинг тили қандай аниқланади?

Баъзи халқлардан ёзма манбалар сақланиб қолган. Энг қадимги давр учун Яқин Шарқдан ва Шимоли-Шарқий Африкадан, шунингдек, Хитойдан кўплаб ёзувлар топилган ва уларнинг асосий ...

Ал-азҳар

АЛ-АЗҲАР (ал-Жоми ал-Азҳарнинг қисқа номи) — Қоҳирадаги жоме масжид, университет, ўрта ва ўрта махсус билим юртларини ўз ичига олган йирик расмий диний муассаса. Масжид ...

Адлия вазирлиги сталинпарастлар сўрови билан “илҳом” театрига огоҳлантириш берди

3 март куни Тошкентдаги "Илҳом" театрида Британияда таниқли киночи Армандо Иануччи ( Armando Iannucci) тарафидан суратга олинган “Сталиннинг ўлими” (The Death of Stalin) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400