АГАДИР — Марокашдаги  шаҳар,  Атлантика океани соҳилидаги порт.  Агадир  провинциясининг  маъмурий  маркази.  Аҳолиси 700 минг  кишидан  ортиқ.

Фото:Арриво

Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Балиқ  консерва ва цемент ишлаб чиқарилади ва бошқа корхоналари  бор.  Денгиз  бўйи  туризми  ва  истироҳат  маркази. Шаҳарга 16-асрда асос солинган.

Агадир 1911 йилги халқаро низо — Марокашда Германия билан Франциянинг рақобати  туфайли  келиб  чиққан  воқеалар  билан  машҳур. 1960 йил зилзилада шаҳар қаттиқ  шикастланган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Байден украина учун «land-lease» қонунини имзолади. бу нимани англатади?

АҚШ президенти Жо Байден «2022-йилда Украинада демократияни ҳимоя қилишга йўналтирилган «land-lease» деб номланган қонунни 9-май куни имзолади. Ушбу қонун Россия Украинага ...

Адигей тили

АДИГЕЙ ТИЛИ- РФдаги Адигея ва Қорачой-Черкасия Республикаларида яшовчи адигей халқининг тили. Кавказ (иберий-кавказ) тилларининг абхаз-адигей гуруҳига киради. Адигей тили 4 ...

Баден мактаби

БАДЕН МАКТАБИ — 19 аср охири ва 20 аср бошидаги неокантчилик йўналиши. Асосий намояндалари — В. Виндельбанд ва Г. Риккерт Баден ери(Германия)даги Фрейбург ва Хейдельберг ...