Кучмас мулк бизнесми?

 

 КУЧМАС МУЛК БИЗНЕСМИ?Хозирги вактга келиб уй куриш бизнеси хакикий чуккига кутарилди, десак муболага булмайди. Сабаби ривожланган  давлатларда уй куриб сотиш жуда фойдали бизнес булиб колди. Тадбиркорларнинг фикрича, 2050 йилгача уй куриб  сотиш бизнеси етакчи бизнеслардан бири булиб колади… Лондон дунёнинг бой шахарларидан бири хисобланади.  Маълумотларга кура, айнан ушбу шахарда уйлар жуда киммат нархда сотилади. Масалан, хозирги вактда хиндистонлик  булган Лакшми Миттала «уй магнати» тахаллуси билан машхур. Утган йилнинг апрель ойида у 128 миллион долларга  Кенсингтон-Палас биносини сотиб олди. Лакшми уй учун тулаган пули хозирча рекорд булиб колмокда. Дубайда эса уй куриш бизнес энг даромадли фаолият хисобланади. Айнан Дубай узининг хашаматли ва кимматбахо бинолари билан дунёга донг таратган. Хозир у ерда куп каватли биноларни куриш авж олган. Маълумотларга кура, баъзи-бир бой тадбиркорлар узлари учун 20-25 каватли уйларни курдиришмокда! Америка кушма Штатларида эса куплаб одамлар кучмас мулкни сотиб олиш билан оворалар. Айникса, Жанубий Калифорнияда буш ернинг узи колмади. Одамлар, хаттоки, чет худудларни хам сотиб олишмокда. АкШ резерв фондининг маълумотига кура, аввалари одамлар асосан турли-хил акция ва кимматбахо тошларни сотиб олиш билан шугулланишарди. Аммо хозирги вактга келиб хамма кучмас мулк билан кизикиб колди. Бунга нима сабаб булиши мумкин Сабаби кимматбахо когоз ва тошларга ишонч колмаяпти. Уларнинг нархи гуёки об-хаводек узгаради. Кучмас иулк эса уз номидан келиб чиккан холдда доимо кузгалмас нархда туради. Бошка буюмлардан фарклирок унинг нархи факатгина кутарилиши мумкин. Ахир ер думалок-ку! Ахоли сони купайгани билан ерга хам талаб ошаверади. Шунинг учун хам одамлар хозирдан гамларини куришмокда. 2000 йилдан бошлаб кучмас мулкларнинг нархи кескин кутарила бошлади. Хозирги вактга келиб одамлар, хаттоки, кучмас мулклар билан муомала килишмокда. Баъзи-бир давлатларда кучмас мулк учун белгиланган солик ва нарх тизими кескин узгармокда. Масалан АкШ, Буюк Британия ва Жанубий Корея худудларида кучмас мулклар учун белгиланган солик микдори 100 баробарга ошди! Кучмас мулкларни кредитга сотиб олиш хам узгарди. Куплаб Европа давлатларида ипотека кредит тизими йулга куйилган. Шунга асосан хар бир фукаро хохлаган уйини сотиб олиши мумкин. Аммо 20 ёки 30 йил давомида харидор уй нархининг маълум бир кисмини тулаб боради. Маълумотларга кура, энг узок кредитли уйлар АкШда сотилади. У ерда сиз хашаматли бинони сотиб олиб, унинг нархини 50 йилгача булган муддатда тулашингиз мумкин. Ирландияда эса уйларни иш хакига караб сотишади. Масалан, янги келин-куёвнинг ойлик маоши узига етиб, ортиса, улар уйни кредитга олишлари мумкин. Гонконгда эса сиз уйининг дастлабки 10 фоиз нархини тулаб, кейин колганини тулашингиз мумкин. Маълумотларга кура, хозирги вактда Австралияда бинолар уз нархида сотилмаяпти. АкШда уйлар узининг нархида 10 фоиз кимматга сотилаётган булса, Австралиядаги бинолар узининг нархидан 29 фоиз киммат сотилмокда. Хитойда эса уйларни хусусийлаштириш якиндагна бошланди. Шунинг учун хам бу ерда кучмас мулк билан боглик куплаб муаммолар келиб чикмокда. Боз устига Шанхайнинг узида биноларнинг 40 фоизи инвестиция максадида сотиб олмокда. Шу сабабли уйларнинг нархи янада кутарилокда. Масалан, утган йил январида 100 кв. м. бино 12 минг доллар деб бахоланган булса, хозирда ушбу бино 30 минг деб бахоланмокда. Демак, Хитойда бинолар танкислиги бошланди. Ахолиси билан бой булган Хитой гамга тушиб колди. Сабаби шунча ахолига уй етказиш учун жуда катта сармоя керак. Эндиги эътиборни энг кимматбахо уйларга каратсак. Юкорида айтиб утилган Кенсингтон-Палас кучасини купчилик «миллиардерлар кучаси» деб атайди. Сабаби айнан ушбу кучада энг кимматбахо уй ва бинолар жойлашган. Айнан шу кучада машхур Бруней султони уй сотиб олган. Унинг кушниси формула-1 хайдовчиси Берни Экклстоун. Кучада жойлашган ун бешинчи сонли уйда эа Блаватник истекомад килади. Унда сал узокрокда Гусинский ва Березовскийнинг уйлари бор. Маълумотларга кура, Россия элчисининг кабул хонаси хам шу кучада жойлашган. Боз устига Абрамович хам узига шу кучадан уй кидирмокда экан. Шуниси кизикки, кучадаги энг арзон уйнинг нархи «атиги» 77 миллион доллар! Статистик хабарларга кура, 2000 йилдан Нью-Йоркдаги уйларнинг нархи 50 фоизга, Клифорниядаги уйларнинг нархи эса 60 фоизга ошди. Буюк Британияда эса уйларнинг нархи 55 фоизгача кутарилди. Ирландияда кучмас мулкларнинг нархи баъзи-бир жойларда 273 фозгача кутарилди. Энг кизиги Германияда. Бу ерда утган асрнинг 70-йилларидан бери нарх ошмай турибди. Амстердамда эса нархлар 1995 йилдан бери икки баробарга ошди. 2004 йилдан Хитойда кучмас мулк инвестицияси кучайиб, одамлар шу савдо билан шугуллана бошладилар. Айтганчи, энг киммат нархли уйларни Японияда сотишади. Умуман Япония жуда тор мамлакат булганлиги туфайли бу ердаги хар бир карич ер катта пулга сотилади. Масалан, 1 квадрат метр ерни сиз минглаб долларга сотиб оласиз. Маълумотларга кура, хозир нархлар яна кушимча 6 фоизга кутарилди. Лотин Америкасида солик ва кредит тизими яхши тартибга солинмаганлиги туфайли барча кучмас мулк ишлари бу ерда фойдасиз хисобланади. Жанубий Африка Республикасида эса кучмас мулкга булган нарх 24 фоизгача ошди. XX асрнинг охирига келиб мехмонхона бизнеси хам кучайиб кетди. Хозирги вактда АкШ, Германия, Дубай, Туркия, Хиндистон ва бошка давлатлар айнан мехмонхонларни ташкил этиш бизнеси билан шугулланишади. Улар бошка давлат билан шартнома тузиб, у ерда турли-хил усулдаги мехмонхоналарни барпо килишади. Маълумотларга кура, энг киммат мехмонхоналарни АкШ, Дубай, Кувайт ва Англияда учратиш мумкин. Дубайдаги баъзи-бир мехмонхоналар бир кеча учун 5 минг доллар олишади. Маълумотларга кура, энг куп микдордаги мехмонхоналарни Кувайт, Дубай, АкШ ва куплаб Европа давлатларида учратиш мумкин. Афсуски, кучмас мулк бизнесида хам куплаб жиноятлар содир этилмокда. Уларнинг асосийси хизмат курсатиш билан богликдир. Баъзи-бир сохта компаниялар бино куриш буйича шартнома тузиб, пулни олгандан сунг «куён булишмокда». Интерпол маълумотига кура, 2004 йилнинг узида 48 «кучмас мулк фирибгарлиги» содир этилди. Кучмас мулк бизнесини тартибга солиш учун баъзи-бир давлатлар, хаттоки, узаро шартнома имзолашмокда.

http://biznestrener.uz/bosh-sahifa/186-kuchmas-mulk-biznesmi.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Давлат “алп жамол банк” мижозлари пулини ҳам олиб қўйгани маълум бўлди

Ҳурмат Бобожон/Озодлик Ўзбекистонда 7 йил аввал ёпилган “Алп Жамол банк”нинг ўнлаб мижозлари шу банк ҳисобларида қолган маблағларини ҳалигача ололмай сарсон бўлмоқда. ...

Магницкий рўйхати… (ёхуд давлат мулкини талон-тарож қилганлар рўйхати)

2007 йилда Россия бюджетидан 5,4 миллиард рубл ўғирланган, бу тарихдаги Россия давлат бюджетидан энг катта маблағларни ўғирлаш ҳисобланади. Ушбу жиноятни биринчи бўлиб кашф ...

Ўзбекистонда балиқ овловчилар сув ҳавзалари ижараси учун қанча тўлайди?

Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400