Термизда Зулфия мукофоти учун 200 доллар пора олаётган яна бир коррупционер аёл қўлга олинди

Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик-танловнинг Термиз шаҳар босқичида номзодни вилоят босқичига ўтказиш эвазига 200 АҚШ доллари сўраган шахс пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Турон24 нашри Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати маълумотига асосланиб хабар берди. 

Иллюстратив фото

Воқеа 17 ноябрь куни Термиз шаҳрида рўй берган. Пора олган аёл Термиз шаҳар халқ таълими бўлимининг маънавий-ахлоқий, тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси мудири вазифасида ишлаб келган. У исми ошкор этилмаган фуқарога қизини Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик-танловнинг шаҳар босқичидан вилоят босқичига ўтказиб беришини айтган. Бунинг учун 200 АҚШ доллари беришини талаб қилган.

Қонунбузар пора олаётган вақтда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Термиз туман бўлими томонидан ушланган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, жиноят устида қўлга олинган аёл олдин ҳам фирибгарлиги учун судланиб, 2017 йилнинг 5 июлида жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ҳукми билан жиноий жавобгарликка тортилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистонда ботокс, киприк олдириш, тирноқ ва татуировка қилдирдирган аёллар жаримага тортилиши мумкин

Туркманистонда аёлларга ботокс, киприк олдириш, тирноқ ва татуировка учун жарима солиниши мумкин. Гўзаллик салонлари мижозлари қонунни бузганликлари учун 300-500 манат ...

Ўзбекистонда мобиль боғчалар ташкил қилинади

Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Ҳукумат қарори (786-сон, 18.09.2019 й.) қабул ...

Болаларнинг неча ёшидан қорбобога ишонмай қўйиши ўрганилди

Англиянинг “Exeter” университети олимлари Қорбобо билан боғлиқ ижтимоий масалаларни тадқиқ қилишмоқда. Университетнинг психология бўйича профессори Крис Бойл (Chris Boyle) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400