Қашқадарёда ҳарбийларнинг ЗИЛ машинаси Lacetti билан тўқнашди, уч киши ҳалок бўлди

26 ноябрь куни соат 8:05 ларда “Шаҳрисабз—Қарши” автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.  Бу ҳақда телеграммдаги Daryo — LIVE канали Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини фавқулодда комплекс текширувдан ўтказиш режасига   мувофиқ, ҳарбий автомобиллар колоннаси ўқув-машғулотлар ўтказиш ҳудуди томон йўл олаётган эди. Юқорида қайд этилган йўл чорраҳасидаги ҳаракат ҳарбий автомобиль инспекцияси ходимлари томонидан тартибга солинаётган эди.

 

Инспекторлар ҳаракатни тақиқлашга ишора қилганига қарамай, давлат рақами 70 U 110 MA бўлган Lacetti автомобили ҳаракатланишда давом этди. Натижада у ЗИЛ-131 русумли ҳарбий юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Уч киши — енгил автомобиль ҳайдовчиси ва икки йўловчи ҳалок бўлди, Lacetti’нинг яна бир йўловчиси жароҳат олди.

 

Жабрланган фуқарога ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилди, ҳозирда унинг ҳолати барқарор ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Усмонов самолёти мирзиёев учун ижарага олингани билдирилди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг Airbus 340 M-IABU самолёти  Ўзбекистон президентининг расмий самолёти  сифатида узоқ масофага ...

Баҳриддин валиев тошкентнинг прокурори бўлди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Баҳриддин Баҳодирович Валиев Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. Бу ...

Уйлари бузилган бектемирликлар ҳасрати

Азим Тошкент шаҳрининг Бектемир туманига чегарадош, аниқроғи, аллақачон пойтахт мегалополисига айланишга улгурган Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига қарашли Бектемир қишлоқ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400