Африка

АФРИКА — қитъа.  Катталиги  жиҳатидан  Осиёдан  кейин 2-ўринда. Майд. 29,6 млн. км2, ороллари билан 30,3  млн. км2. Аҳолиси 1,1 млрд. киши (2013). Деярли  ўрта  қисмидан  экватор  чизиғи  ўтган.  Шимолидан  жанубга  томон  қарийб 8  минг  км  га  чўзилган.  Шимолий қисмининг  эни 7500 км (Альмади бурнидан Хафун  бурнигача).  Жананубий  қисмининг  эни 3100  км.  Шимолда  Ўрта  денгиз,  ғарбда  Атлантика  океани,  шарқда  Ҳинд  океани  ва Қизил денгиз билан ўралган. 120 км ли  Сувайш  бўйни  орқали  Осиё  билан  туташган.  Европадан  Африкани  Гибралтар  бўғози  ажратиб  туради (энг  тор  жойи 13 км).

Фото:Footboom.com

Африкага  бир  неча  ороллар  киради:  шарқда  Мадагаскар, Занжибар, Сокотра, Мафия,  Пемба,  Комор,  Маскарен,  Амирант  ва  Сейшел ороллари; ғарбда Мадейра, Канар,  Яшил  Бурун  ороллари;  Гвинея  қўлтиғида  Пагалу,  Сан-Томе,  Принсипи,  Биоко  ва  узоқроқдаги  Вознесение,  Санта-Елена,  Тристанда-Кунья ороллари ва бошқалар. Қирғоқлари  узилмали,  кам  парчаланган,  кўпинча  тоғлардан иборат. Қирғоқ яқинида паст- текисликлар  бор.  Қўлтиқлари  кенг  ва  очиқ, энг йириклари — Гвинея ва Сидра  (Катта Сирт). Кулай бухталари кам. Энг  йирик ярим ороли— Сомали. Геологик  тузилиши  ва  рельефи.

Африканинг  кўпроқ  қисми  кембрийдан  олдин  бурмаланган  платформадан  иборат  бўлиб,  устини  палеозой,  мезозой  ва  учламчи  ҳамда  тўртламчи  давр  жинслари  қоплаб ётади. Қадимги кристалл жинсли замин  Марказий  Саҳрои  Кабир,  Сьерра- Леоне,  Шарқий  Судан  баландликларида  (антеклизалар), Конго ботиғи атрофларида ва айниқса, Шарқий ҳамда Жанубий Африкада ер юзасига чиқиб ётади. Платформанинг  шимолий қисмида (Саҳрои  Кабир, Судан)  замин  жуда  чуқур  жойлашган  (Саҳрои  Кабир — Арабистон  платоси),  жануб қисмида  кенг  майдонларда  эса  ер  юзасига  чиқиб  қолган (Жанубий  Африка  қалқони). Жануб ва шимоли-ғарбда кембрийдан  олдинги  платформага  замини  бурмаланган  платформа  тузилмаларининг  айрим қисмилари келиб қўшилган. Бу тузилмалар Кап тоғларида ва Атлас тоғларининг ички районларида ер юзасига чиқиб  қолган. Альп бурмаланиши даврида Африкада  Атлас тоғларининг шимолий соҳил бўйи тизмаларигина  кўтарилган.  Кристалл  жинслардан  иборат  қадимий  пенепленларнинг  кенг тарқалиши ва чўқинди жинс копламаларининг  кам  бурмаланганлиги  натижасида  материк  рельефи  яссидир.  Африкада  плато ва тоғликлар кўп. Уларни тектоник  ёриқлар  бўлиб-бўлиб  юборган.  Қирлар  ҳамда платолар устида қолдиқ чўққилар  ва  вулкан  тоғлари  кўтарилиб  туради.

Африканинг энг баланд нуқтаси — Килиманжаро тоғидаги Кибо чўққиси (5895 м).

Африка кўп қисмининг денгиз сатҳидан баландлиги 1000  м дан ошмайди. Олимлар Африка қуйи палеозой бурмаланиши даврида Жанубий Америка  ва  Ҳиндистон (Гондвана  материги)  билан  қуруқлик  орқали  бирлашиб  турган  деб  ҳисоблайдилар.  Палеозойда  Саҳрои  Кабир — Арабистон платформасининг айрим  қисмлари  денгизлар  тагида  колган.

Африканинг қолган қисми рельефи узоқ, давр  давомида емирилиб текисланган. Геологик тузилиши ва турли иқлим зоналарида ташқи омилларнинг рельефга турлича  таъсир этиши натижасида материқда бир  қанча  геоморфологик  областлар  пайдо  бўлган:

1. Ўртача  баландликдаги  Атлас  бурма тоғлари.

2. Саҳрои Кабир. Қумли  чўллар  Саҳрои  Кабирнинг 1/4—1/8  қисмини  эгаллайди.

3. Судан  текисликлари  ўлкаси.  Бу  ерда  орол  шаклидаги  тоғлар кўп.

4. Юқори Гвинея баландлиги. Унинг ғарбида кристалл жинсли қолдиқ  тоғлар  ва  шарқида  асосан  қумтошли  платолар  учрайди.

5. Конго  ботиғи.

6. Ҳабашистон тоғлиги.

7. Сомали зинапояли платоси.

8. Узилмалар ва грабенлар  билан  ўйилган  Шарқий  Африка  тоғлиги. Бу  тоғликнинг  баъзи  жойлари  лава  билан  тўлган  ва  вулқонлар  кўтарилиб  туради.

9. Жанубий Африка  Калахари  ботиғини  ва  унинг атрофидаги баландликларни ҳамда  Кап тоғларини ўз ичига олади.

Фойдали  қазилмалари:

Африкада  хилма- хил  фойдали  қазилмалар  бор.  Булардан  кўплари  дунёдаги  энг  катта  конлардир. Фойдали  қазилма  конлари  турли  геологик  даврлар  ётқизикларида  учрайди.

Фото:kommersant.ru

Африканинг асосий минерал бойликлари кембрийдан олдин ва кембрий даврида ҳосил  бўлган.  Марганец  рудалари,  боксит,  олтин,  қалай,  ниобий  ва  асбест  конлари  кембрийдан олдинги жинслар таркибида  учрайди.  ЖАР,  Свазиленд  ва  Зимбабведа  хризотиласбест  конлари,  ЖАРда  сурма ва корунд конлари, дунёдаги уран  аралаш энг бой олтин конлари, Зимбабведа хромит ва олтин конлари, Гвинеяда  боксит  конлари,  Ганада  марганец  рудаси,  боксит  ва  олтин  конлари,  Конгода  кумуш,  Нигерияда  кумуш  ва  колумбит,  Мадагаскар  оролида  графит  бор.  Марказий  Африканинг мис минтақаси кембрий даврида  ҳосил бўлган жинслар орасида Замбияда  кўп учрайди. Бу ерда мис билан биргаликда  кобальт, уран, рух, Намибияда ванадий,  бериллий  ва  литий  конлари,  Марокашда  кобальт  ва  полиметалл  конлари  бор.

Жанубий  Африкадаги  кумуш,  хромит,  марганец, темир рудалари, титанмагнетит ва  флюорит конлари қуйи палеозойда ҳосил  бўлган.  ЖАР  ва  Конго  Демократик  Республикасидаги туб олмос, ЖАР ва Зимбабведаги кўмир конлари, Саҳрои Кабирнинг Жазоирга қарашли қисмидаги нефть  конлари,  Мисрдаги  марганец  конлари  мезозой (юра  ва  бўр  даврлари)да  ҳосил  бўлган.  Атлантика  соҳилидан  Мисргача  чўзилган  кенг  майдонда  фосфорит,  Марокашда марганец рудаси, Марокаш, Жазоир  ва  Тунисда  темир,  қўрғошин,  рух  конлари мавжуд.

Иқлими:

Экватор  чизиғи  материкни  тенг  икки  қисмга  бўлиб  турганидан  Африканинг  экватордан  шимолий  ва  жанубий томондаги  қисмлари  бир  хил  иқлим  минтақаларига эга: экватор иқлими зонасидан кейин экватор муссон иқлими, тропик ва субтропик иқлим зоналари келади.

Фото:GoodFon

Экватордан шимоли ва жанубий томонда йил  фасллари  бир-бирига  тескаридир,  яъни  шимолда ёз бўлганида жанубда қиш бўлади  ва аксинча, Жанубий ярим шарда ёзда ойлик  ўртача температура 30°дан ортиқ бўлганда, шимолий қисмида пасайиб 10°, 25°га тушади. Ёзда  Африканинг  шимолий  ярмида  ўртача  ойлик  температура  25°, 30° (Саҳрои Кабирда), жанубий ярмида  эса 25°, энг  жанубда 12° бўлади.  Африкадаги  Триполи  шаҳри (Ливия)  яқинида  Ер  юзида  энг юқори температура (58°) қайд қилинган. Конго  ботиғи  ва  Гвинея  қўлтиғининг  шимолий соҳилида  жуда  кўп (йилига 1500—2000  мм) ёғин тушади. Африкада энг серёғин жой  Дебунжа (Камерун тоғи этаги)да, йилига  9655 мм ёғин тушади. Ёғин миқдори, Суданда  жанубдан  шимолга  томон  камайиб  боради. Қолган районларда экваторга ҳамда  Ҳинд океанига яқинлашган сари ортади  (200 мм дан 1500 мм гача); Саҳрои Кабирда, Калахарининг жануби-ғарбида ва Намиб чўлида, иқлимни совитиб юборадиган  Бенгела  оқими  таъсири  натижасида  аҳён-аҳёндагина бир оз ёмғир (100—200  мм) ёғади. Африканинг шимили ва жануб чеккаларида ёмғир қишда (йилига 600—700 мм)  ёғади.

Сувлари:

Африкада  дарёларнинг  географик  тақсимланиши  ҳам,  серсувлиги  ҳам  турлича.  Атлантика  океанига  Конго (Африкадаги  энг  серсув  ва  узунлиги  жиҳатидан  иккинчи  ўриндаги  дарё  — 4370 км),  Нигер,  Оранж  дарёлари  қуйилади.  Ҳинд  океанига  қуйиладиган  дарёлардан  энг  каттаси  Замбези (2660  км).  Ўрта  денгизга  асосан  Нил (Африкадаги  энг узун дарё — 6671 км) қуйилади. Африка майдонининг 1/3 қисмидан кўпроғи ички  сув  ҳавзаларидир. 

Фото:e-Reading

Бу  ерларда  сернам  мавсумлардагина сув оқади (Саҳрои Кабир, Калахари, Шарқий Африканинг бир  қисми). Катта дарёлар турли хил иқлимли  ўлкалардан оқиб ўтади ва режими жуда  мураккаб. Дарё ўзанларида остоналар ва  шаршаралар кўп (Нил остоналари, Замбезидаги Виктория шаршараси, Конгодаги Стэнли ва Ливингстон шаршаралари).

Африкадаги  энг  йирик  кўллар  тектоник  йўл  билан  ҳосил  бўлган:  Шарқий  Африкадаги  Альберт, Эдуард, Киву, Танганьика (чуқурлиги 1435 м — чуқурлиги жиҳатидан дунёда  Байкал  кўлидан  кейин 2-ўринда),  Ньяса,  Рудольф  кўллари  ана  шулардандир.

Африкадаги энг йирик кўл — Виктория кўли.

Эфиопия тоғлигида Тана кўли бор, чала  чўл ўлкаларида оқмайдиган шўр кўл кўп  (Чад, Нгами).

Тупроқ ва ўсимликлари:

Африкада тупроқ- ўсимлик  қоплами  зона-зона  бўлиб  жойлашган. Гвинея қўлтиғининг шимолий соҳили  ва Конго ботиғи сернам бўлганидан подзоллашган  латерит  тупроқларда  доим  яшил сернам экваториал ўрмонлар ўсади.

Бу ўрмонлар қалин, ярусли бўлиб, дарахт  турлари ниҳоятда кўп, лиана (чирмовиқ) лар  ва  эпифитларга  бой.  Езда  ёғин  ёғадиган  районларда  сийрак  ўрмонлар —  саванналар (тропик  ўрмонли  даштлар),  тиканли  бутазорлар  учрайди.  Саванналарда  ғаллагулли  ўтлар  йилнинг  қуруқ  фаслида  қовжираб  қолади.  Дарахтлар  барг  ташлайди.  Саванналарда  дарахтлардан  пальма,  баобаб,  акация  ва  бошқалар  ўсади.  Саванналарда  қизил  ва  қизил- қўнғир тупроқлар, саванна ўрмонларида  қизил-жигарранг  тўпроқлар  тарқалган.

Саванналарнинг анча қисми ҳайдаб юборилган ёки яйловга айлантирилган. Чўлларда (Саҳрои  Кабир,  Намиб)  ўсимлик  сийрак,  турлари  кам.  Саҳрои  Кабирда  ксерофитлар — янтоқ, баргсиз ретам бутаси, леканора лишайниги, қуруқ ўзанлар  бўйлаб юлғун, акация ўсади, сув бор жойларда (воҳаларда) хурмо экилади. Калахари  чўлининг  жануби-ғарбида  суккулентлар, Намиб чўлида вельвичиялар ўсади.

Африканинг шимоли субтропик ерларида ҳамда  жануб чеккаларида доим яшил бутазорлар  типик ўсимликлардир; тоғ ён бағирлари  ўрмонлар  билан  қопланган.  Африкада 40000  дан  ортиқ  гулли  ўсимлик  турлари  бор.

Африканинг катта қисми Палеотропик областга киради. Саҳрои Кабир ва Африканинг шимолий соҳили Голарктика области таркибидадир.  Китъанинг энг жануби-ғарбий  чеккаси Кап областини ҳосил қилади.

Африка ҳайвонот дунёси бой ва хилма-хил.

Шимолий Африка ва Саҳрои Кабир Палеарктика областига киради. Бу ерларда Жанубий Европа ҳайвон турлари билан бирга Эфиопия  зоогеографик  области  турлари  учрайди.

Африканинг қолган ҳудуди Эфиопия областига киради. Сиртлон, виверра, думсиз маймунлар, қуён, тувалоқ (Атлас тоғларида),  мендаса  ва  бубала  жайранлари,  оддий  ғизол,  фенек  тулкиси  ва  бошқа (Саҳрои  Кабирда),  Жанубий  Европа  ҳайвонлари,  кўзойнакли  илон,  даман,  туяқуш  Эфиопия  области  ҳайвонларидир.  Саҳрои  Кабирда бир ўркачли туя боқилади. Эфиопия  области  қалин  ўрмонларида  маймунлар, филлар, буйволлар (сув сигири),  митти  сув  айғирлари,  қушлардан  аксари  ўрмалаб  чиқувчилар (қизилиштон,  сассиқпопишак,  кулранг  тўтиқуш)  учрайди.  Қўнғиз,  капалаклар  жуда  кўп.

Саванна,  чала  чўл  ва  чўлларда  ўтхўр  ҳайвонлар:  жайранлар (40 га  яқин  тури  бор),  зебра,  жирафа,  каркидон,  бегемот,  буйвол,  филлар;  йиртқичлардан  арслон,  қоплон, гепард, силовсин ва сиртлонлар:  ҳашаротлардан  термитлар  ва  цеце  пашшаси кўп. Ноёб ҳайвонлар қўриқланади. Табиат районлари. Африка табиий шароитига  кўра  қуйидаги  районларга  бўлинади:  Шимолий Африка — ички  плато  атрофини  ўраб  олган  Атлас  тоғлари  области;  Саҳрои  Кабир — дунёда  энг  катта  тропик чўл; Судан — саванналар ва сийрак  ўрмонлар области; Африканинг қолган ҳудуди  геологик тузилиши ва рельефига, иқлими  ҳамда  тупроқ-ўсимлик  қоплами  хусусиятларига кўра Марказий Африка (Конго  ботиғи  ва  унинг  атрофидаги  баландликлар),  Сомали  ярим ороли,  Шарқий  Африка  ва  Жанубий Африкага бўлинади.

 

Ўрганилиш  тарихи:

Шимолий Африка қирғоқлари  милоддан  аввалги 2-асрдан  бошлаб  мисрликларга  маълум  эди.  Милодгача  бўлган 6-а.да материк қирғоқлари бўйлаб  финикияликлар  сузиб  чиққанлар.  Ми- лод  бошларида  индонезияликлар  Ма- дагаскар о.ни кашф этиб, унинг шарқий  қирғокларини эгалладилар. Араблар ўрта  асрда  Шимолий  Африкани  эгаллаб  бўлгач,  унинг шарқий қисмига борганлар. Африканинг ғарбий қирғоклари португалларнинг  Ҳиндистонга  борувчи  денгиз  йўлларини қидириш вақтларидан маълум  бўлган. 1443—44 йилларда  Н.  Триштан  Мавритания  қирғоқпарини  кашф  этди. 

Шу даврдан бошлаб қул сотиш ишлари  бошланди. 15-асрдаги  Б.  Диаш,  Васко  да  Гамаларнинг  Африкага  саёҳатлари  маълум.

16-асрда материк қиёфаси маълум бўлган  эди. Материк ички қисмларини 16—18-асрларда  португаллар,  инглиз  ва  французлар ўргана бошладилар. 19-асрдан бошлаб  материк  ички  районлари  янада  мукаммал  ўрганила  бошлади (Д.  Ливингстон,  Г. Барт, Ж. Спик, Г. М. Стэнли, Р. Кайс ва бошқа экспедициялари).

Африка табиатини ўрганишда  рус  саёҳатшунослари — Е.  П.  Ковалевский ва В. В. Юнкер хизматлари бор.

Аҳолиси: 

Африка—  антропогенез  марказларидан бири. Бу ҳақда 20-асрнинг 50—70- йилларидаги топилмалар кўрсатган. Минглаб  йиллар  давомида  Африкада  аҳолининг  турли  этник  гуруҳлари  таркиб  топган.

Фото: LiveJournal                                                     Хамер қабиласи, Эфиопия, декабрь 2015

Ҳозирги вақтда  Африкада  дунё  аҳолисининг  қарийб 1/10 қисми яшайди. Ирқий таркиби  жуда  хилма-хиллиги  билан  ажралиб  туради.  Негроидларнинг  турли  типлари  Африка ҳудудида  Саҳрои  Кабирдан  жанубга  қараб  тарқалган.  Жанубий  Африкада  бушмен ва готтентот ирқ гуруҳлари мавжуд.

Шимолий  Африкани  европоидларнинг  жанубга  хос  халқлари эгаллаган. Негроид ва европоидларнинг  қадимдан  бир-бирлари  билан  алоқаси  натижасида  Эфиопия  ирқ  типлари  ҳам  ташкил  топган.  Мадагаскар  оролида монголоидлар ирқига мансуб аҳоли  яшайди. Африка  аҳолиси  жуда  кўплаб  қабила  ва  миллатлардан таркиб топган. Мустамлака  тузуми  аҳоли  ривожланишини  тўхтатиб  қўйган.  Мустамлакачиликка  қарши  кураш,  давлат  мустақиллигига  эришиш,  миллий  онгнинг  ўсиши,  маданият  марказларини ташкил этиш — ҳаммаси этник бирлашувни тезлашишига олиб келди. Бунинг натижасида Африкада янги халқ ва  миллатлар таркиб топди. Африканинг кўплаб  халқлари ҳали яхши ўрганилмаган.

Африкада 4 та лингвистик оила: афроосиё,  конгокордофан,  нил-саҳрои  кабир  ва  койсан тил синфлари мавжуд. Европоид  ирқига  тааллуқли — инглиз,  француз,  испан, италия, португал ва бошқа халқлар Африка  аҳолисининг 3% ни ташкил килади. Африкада аҳолининг 42% мусулмон, 22%  христиан, 36% маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади.

Сиёсий  бўлиниши: 

Иккинчи  жаҳон  урушидан кейин мустамлака тузумининг  емирилиб  бориши  ва  миллий  озодлик  ҳаракатларининг  кучайиши  натижасида  ҳозирги  замон  Африка сиёсий  харитаси  мутлақо  ўзгариб кетган. Аввалги Европа давлатлари  мустамлака  тизимида  бўлган  бир  қанча давлатлар ўз эркинлигига эришган  ва ўнлаб янги давлатлар ташкил топган.

Ҳозирги вақтда Африкада 53 та давлат ва Испания,  Франция,  Буюк  Британия  мулки  бўлган  давлатлар жойлашган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Каримберди тўрамурод: риштон деҳқон бозори “каттакони” и.орипжоновга!

Сизга уч-тўрт саволим бор эди, фақат тўғрисини айтинг: "Алифбе"дан кейин қайси бадиий китобни ўқигансиз? Болаларингизга охирги марта қачон китоб совға қилгансиз? Дима ...

Н.м.рауфхон: лотинчани мукаммалаштириш, бу сафар шошмайлик

Лотинча ўзбек ёзувини мукаммаллаштиришга ҳаракат бўлаётганини ўқиб қолдим. Яхши гап. Жудаям керак. Лекин энди бу сафар шошмайлик, барча таклиф-мулоҳазани ҳисобга олайлик. ...

Ёшларни қўллай олмасак, ҳеч бўлмаса уларни иштиёқини синдирмайлик

Шокир Ҳолиқов - Пролог фестивалининг 3 карра совриндори. Шу учала фильмининг ҳар бири халқаро миқёсда камида 6 тадан мукофот олган. «Чой» 15 та соврин олди, шулардан 5 таси  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400