ГЎШТЛАРнинг фойда ва зиёнлари

ГЎШТЖойга Қисқичбақа йсанг йўталга фойда,

Ўпка иллатига яна наф қилар.

Чаён захарини кесар ,ниш урган

ҳам босилса ,бешак даф қилар…

Гўштнинг арабча номи ” лахм”, форсча номи ” гўшт ” ва хиндча номи ” мос ” дир. Биз ҳар куни истемол қиладиган гўштлар хақида нималарни биласиз? Унинг инсон учун фойдали ва зарарли томонлари хақидачи? Бу хақида машхур табиблар қандай фикр билдирган?

Қуйида анашулар хақида фикр юритамиз.

Энг яхши гўшт ёш, соғлом, семиз ҳайвон гўшти хисобланади. Олти ойдан кам ва бир ёшдан ортиқ бўлмаган эчки ва қўй гўштлари гўштларнинг яхшисидир. Улардан сўнг бузоқ, ғунажин ва говмиш туради. Бичилган хайвоннинг гўшти бичилмаган хайвон гўштига нисбатан яхшироқ ва латифроқ бўлади. Кенг далаларда эркин ўтлайдиган хайвон гўшти боғлаб боқиладигон хайвон гўштидан яхшидир. Ёввойи хайвонлар гўшти хонаки хайвонлар гўштидан афзал бўлади. Ёввойи хайвонлар ичида оху ва антилопа гўштлари, хонаки хайвонлардан қўй, ундан сўнг эчки гўшти афзал.

Ёввойи хайвонлар гўшти балғам мижозли кишиларга, фалаж, истисқо иллатига учраганларга, мижозида хўллик ва совиқлик ғалаба қилган одамларга иссиқ мижозли кишилар уни сирка ва узум ғўрасининг суви билан истеъмол қилишлари керак. Пайли аъзолар гўштидан балғам моддаси пайдо бўлади. Қуриқ  иссиқ мижозли гўштларни зарарсизлантириш тадбири сирка, ғўр узум суви ва ёғ билан амалга оширилади. Хўл – иссиқ гўштники эса кашнич, сумоқ ва бошқалардир. Таркибида пай бўлмайдиган гўштлар, масалан, кўкрак гўштлари хамда тил тез хазм бўлувчи ширин гўштлардир.

Қулон гўшти учинчи даражада иссиқ – қуруқ, тез хазм бўлади ва тўқ тутади. Савдо моддасини туғдиришга мойил. У ва шунга ўхшаш хайвонлар гўштини қишда ейиш яхши.

Қуён гўшти қуруқ – иссиқ бўлиб,қовуриб ейилса,ўпка ярасига карши фойда қилади.

Сигир гўшти тўқ тутувчидир. Аммо ундан савдовий иллатлар зохир бўлади.Эчки гўштига нисбатан хўллиги ортиқ.Ёш сигир гўшти тез хазм бўлади.Энг яхшиси хали туғмаган ғунажин гўштидир.     Мазкур гўштдан ейишнинг энг яхши вақти баҳор ва ёз фаслларидир. Мол гўштини пишириш учун қайнатилаётган вақтда бир озгина қовун пўстидан ташлаб юборилса яхши пишади. Буқа гўшти баҳақ (тери юзасида пайдо бўладиган юпқа оқлик ) ҳамда савдодан ҳосил бўлувчи иллатларни келтириб чиқаради.

Соғлиқ қўйнинг гўшти ҳўллик ва қуруқликда мўътадил, тез ҳазм бўлувчи, тоза қон ҳосил қилувчидир

. Бўталоқ (туя боласи )нинг гўшти кучли қуруқ – иссиқликдир.У оғир ва кучли жисмоний мехнат билан шуғулланувчиларга ва қуймич оғриғига мубтало бўлган кишиларга фойдали.

От гўшти ҳам туя гўшти каби. У ҳам оғир жисмоний меҳнат қилувчиларга наф қилади. Бироқ ундан ҳам савдо моддаси хосил бўлади.

Ўртача катталикдаги, масалан, товуққа тенг келадиган қушлардан, чунончи, каклик, қирғовул, дуррож ҳамда бошқаларнинг гўштларидан уларга нисбатан кичик бўлган қушлар гўшти афзал. Ёввойи қушларнинг гўшти ҳонаки қушлар гўштига қараганда ширин бўлади. Ёввойи қушларга  юқорида санаб ўтганларимиз кирса, хонакиларига жўжа товуқлар киради.

Она қорнидан ёриб қолинган ва ҳали камолга етиб улгурмаган ҳар қандай ҳайвон гўшти заифлик ва сустлик келтиради, балғамли иллатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Гўшт ейилгандан кейин унинг устидан совуқ сув ичиш зарарли. Кечаси гўшт еб ётиш эса ҳиқичоқ пайдо қилади. Гўштни тухум ва сутга аралаштириб ейиш ҳам зарарлидир.

Шўрва баданга тез сингийди, таъсири тез билинади. У заиф мижозлиларга мувофиқ бўлиб, куч қувват бағишлайди.

                                                    ЖИГАРНИНГ  ҲОСИЯТЛАРИ  ҲАҚИДА.

Жигарнинг арабча номи “кабид”, форсча номи  “жигар” ва хиндча номи *КИЛИЖО* дир.

Ҳўл иссиқ бўлади жигар мижози,

Товуғу ўрдакда жигарлар сози,

Қурбақа жигари босилган замон,

Тиш оғриқ тўхтайди ундан ўша он.

Эчки жигарини еса тутқаноқ,

Тутқаноғи тутар ўша онданоқ.

Жигарнинг энг яхшиси парандалар жигари бўлиб.хусусан савзоват ва донлар билан яхши пиширилса, ҳеч қандай жигар жўжа товуқ ва ўрдак жигарига етмайди. Хайвонлар жигаридан эса эчки хамда бир ёшли бузоқ жигари яхши. Энг ёмон жигарлар катта хайвонлар жигари, хусусан ёввойи хайвонлар жигаридир.

Табиати хўл иссиқ.

Хосияти ва тасъири:қийин ҳазм бўлади.Томирларда секин юрувчи қон хосил қилади. Бу қон тез бузилади. Бироқ туз,сирка,маринат,долчин ва қуритилган кашниш  билан яхшилаб қовирилгани бундан мутаснодир. Иссиқ мижозлилар учун зарарини ислоҳ қилувчи восита сирка ва  кашнич ,совуқ мижозлилир учун эса юқорида санаб ўтилган иссиқ мижозга эга зироворлар хамда  хазм қилдирувчи дорилардир.жигарни яхшилаб қизартириб,унга туз сепиб ва араб елимидан  солиб ,бирён қилиб ейилса ичак яраларига, ич кетишига қарши фойдалидир. (изох: араб елими самғи  арабий  араб акциясидан олинади.Бу шифобахш елим табобатда кенг кўлланилади.”Махзан-ал-адвиййа “китобида ёзилишича,бу елим топилмаган тақдирда хосияти шу елимга яқин турадиган олча елими шилатилади.) Аммо меъданинг ҳазм қила олиш қувватига қараб ейиш лозим.

Эчки жигари тутқаноғи бор кишиларда дардни қайта қўзғатади.

Бақа жигари қурт еган тишга босилса, оғриқни қолдиради. Туя жигарига мурч ва қалампир сепиб кавоб қилинса ,кавоб пишаётганда ундан оқиб чиқадиган сувидан кўзга суртилса ,шабкўрликни йўқотади.Кўз ичига миядан оқиб кирадиган захарли сувга қарши фойдаси бор.

                                              КАКЛИК  ВА  УНИНГ  БАДАНИДАГИ  ХОСИЯТЛАР.

Хосият ва таъсири . Каклик гўшти энг латиф гўштлардан бири. Тўқ тутуди ва тез ҳазм бўлади ундан тоза қонлар хосил бўлади. Фалажга , лақва ( юз фалажи ) га , совуқдан юз берган иллатларга , кўкрак , меъда , ичак , жигар , истисқо, ичнинг юришмай қолиши  иллатларига қарши наф қилади . Какликинг арабча номи ” қабж ” бўлиб, бу форсча кабк (каклик) сўзининг арабчалаштирилганидир. Чунки асл арабча сўзларда”қ”ва “ж” ҳарфлари битта сўзда учрамайди. Туркча номи эса каклик,  юнончаси эса соғюрадир.

Каклик- кабутар ёки кичик товуқдек келадиган қуш. Кўриниши чиройли, холдор ва нуқтали.Қорамтир ва оқишликда ёввойи кабутарга ўхшайди.Боши юмалоқ, унда қора ва оқ рангли чизиқлари бор.  Баъзиларида қизил ва қора аралаш бўлади. Қанотларида ҳам қора ва оқ чизиқлари бор . Тумшуғи ва оёқлари қизил бўлади. Унинг модаси ўнбештагача тухум қўяди, тухумларини эса жуда эҳтиёт қилади. Какликлар овозларини ҳар ҳил қилиб ўзгартириш ҳусусиятига эга. Одатда  каклик овчини кўрганда бошини қорга суқиб олади ва бу билан овчидан яширинган бўлади. Овчи эса уни осонгина тутиб олади. Каклик ўн беш йилгача яшайди. Каклик ёқимли оҳанг ва ашуладан жуда завқ оладилар. Баъзида бу завқнинг кучлилигидан хушдан кетиб ,  йиқилиб қоладилар . Одамлар эса уни осонгина тутиб олишади. Какликларнинг хаёти асосан тоғ чўққилари ва уларнинг ёнбағирларида ўтади.

Мижози-иккинчи даражада қуруқ-иссиқ , қуруқлиги иссиқлигига нисбатан ортиқроқ , баъзилар  мўтадил деб хисоблайдилар.

Зарари: . Иссиқ мижозлиларга зиён қилади,  ҳовоси иссиқ бўлган мамлакатларда ҳам зарарлидир . Шароб билан қўшиб ейилса , бош оғриғи пайдо  қилади , баданни эса қичиштиради.

Ислохи сиканжубин ва аччиқ нарсалар .

Гўшти қаттиқ бўлса, уни икки кеча совуққа ва бир кеча иссиқ жойга қўйиш керак , сўнг қовуриб ейилади. Сўйгандан сўнг жигари совумай туриб бир мисқолдан ютилса , тутқаноққа қарши наф қилади. Какликнинг ўти кўзга суртилса, кўзнинг кўриш қувватини оширади, шабкўрликни даф қилади. Ўтидан олиб , тахир бўлмаган зайтун ёғидан унга тенгма-тенг аралаштириб, кўзнинг устидан суртилса, кўз ичига миядан захарли сув оқиб киришини тўхтатади. Агар ҳар ойда бир бор ҳидланса , зехнни ўткир қилади , паришонхотирликни камайтиради , кўз қувватини оширади.

Каклик тухуми  анзур пиёзнинг сиркаси билан пишириб ейилса , қорин оғриғи ва санчиғини йўқотади. Сиркасиз ўзи пишириб ейилса , овозни очади , йўтални қувади. Қанот парларининг куйдирилган кули қаттиқ шишларни пишиб ёрилишига ёрдам қилади. Гўнги эса доғ ҳамда сепкилни йўқотади.

                                                             ОҲУ  ҲАҚИДА.

Оҳунинг форсча номи “оҳу” ,туркча номи “жийрон “, ҳиндча номи “мирг “,  олти ойликкача бўлган боласининг номи араб тилида  “тило”, олти ойликдан уч ёшгача бўлгани “кашф” ва уч ёшдан ошгани ” таби “дейилади .

Мижози – иккинчи даражанинг охирида қуруқ иссиқ .

Ҳосияти ва таъсири .Овланадиган хайвонлар ичида унинг гўшти инсон мижозига яқин туради. Ҳўл -совуқ мижозли кишилар учун муносиб овқат. Эркагининг гўшти урғочисининг гўштига қараганда яхшироқ , ҳусусан, семиз бўлса ва сер сув ўтлоқларда ўтлаб юргани бўлса.

Гўштидан ейилса фалаж, аъзоларнинг сустлашиши, совуқдан юз берган асаб иллатлари, совуқ хафақон ва сариқ касаллигига қарши наф қилади. Гўнгининг мижози қуруқ – иссиқ бўлиб, сирка билан қайнатилса, балғамдан содир бўлувчи яллиғларга қарши фойда қилади. Иссиқ мижозли кишилар гўштдан истемол қилсалар, бош оғриғини пайдо қилади. Кабоби қийин хазм бўлади. Шунинг учун аввал гўштни сувда қайнатиш, кейин эса бодом ёки кунжут қовуриш керак.

                                                    ЮРАК   ҲАҚИДА.

Юракнинг арабча номи ” қалб “, форсчаси эса ” дил ” дир. У барча азоларга нисбатан иссиқ аъзо ҳисобланади. Яна барча аъзолардан кейин ҳаракатдан тўхтаб, ишдан чиқади. Ундаги гўшт қаттиқ ва кучли, қийин ҳазм бўлади. Яхшиси емаган мақул. Агар ейишимизга тўғри келса, ёш, семиз, соғлом ҳайвон юраги нисбатан яхшироқ бўлади. Ҳайвонлар ичида қўй ва эчки юраги, паррандалардан эса жўжа товуқ юраги афзал. Сув паррандаларининг юрагидан хазар қилгани мақул.

Мижози – мутлоқо қуруқ – иссиқ қушларники бошқаларга қараганда иссиқроқ бўлади. Ёввойи қушларники эса хонаки қушларникига қараганда иссиқроқ бўлади.

Хосияти ва тасири. Юракка қувват беради, хафақон иллатини қувади, бироқ кейин, ҳазм бўлади. Шунинг учун ҳил – ҳил қилиб пишириш ёғ билан қовуриш ва сирка қўшиб ейиш лозим. Ёки кунжут, бўлмаса бодом ёғида қовуриб сирка қўшиб ейиш лозим. Оғир ва қийин мехнат билан шуғулланувчиларга муносиб овқат бўла олади. Кабоб қилиналаётганда ундан оқиб чиқадиган қон аралаш сув кўзга суртилса, шабкўрликни йўқотувчи синалган доридир. Мурожат учун телефонларимиз;+998-74-998-5-998.

                                                    ТИПРАТИКАНЛАР  ҲАҚИДА.

Типратиканнинг арабча номи ” қўнфуз “, модасиники ” қўнфуза”, юнонча номи ” қуқморус “, форсча номи ” ҳорпушт ” ва туркича номи ” кирпи ” дир. У шундай ҳайвонки, гавдасининг орқаси тиканлар билан қопланган бўлиб, жахли чиқса, бошини ичига суқиб олади ва бир даста тиканга ўхшаб қолади. Типратиканнинг уч хили – сахро, тоғ ва денгиз ҳиллари мавжуд. Дала – сахрода юрадиганлари мушукдек ва ундан кичик, тоғда юрадиганлари ўртача кучук катталигида, тиканлари эса бир қарич миқдорида узун бўлиб, уни ” дулдул ” (” жайра “) деб атайдилар. Денгиз типратикани балиқнинг бир қисми бўлиб, тепаси типратиканга, ости эса балиққа ўхшайди. Танаси хайвон юнги каби юмшоқ юнг билан қопланган бўлади. Одатда ” кунқуз ” (типратикан) дейилганда кўпинча сахро – чўл ва қишлоқ ичларида учрайдиган типратикан тушинилади.

Мижози – қуруқ – иссиқ.

Хосияти ва таъсири. Саҳро, чўл ва ҳовлиларда учрайдиган типратиканнинг гўшти сиканжубин билан ейилса, бош оғриғини қолдиради. Бироқ гўшти тузланган бўлиши лозим. Бошқа керакли дорилар билан қўшилганда эса фалаж, томир тортишиши, асаб иллатлари, доулфин (” фил касаллиги “), яни оёқнинг фил оёғидек йўғонлашиб, шишиб кетиши ва истисқога қарши ейилади. Тузланган гўшти мижознинг ўзгариши, сил касаллиги, болалар ёки катталарнинг ҳам уйқуда сийиб қўйишига қарши, ёғи қийин сийиш иллатини йўқотишга қарши ейилади. Офтобда қуритилган жигари эса истисқога фойдалидир. Куйдирилган тери ва тиканлари шароб билан ичилса, фалажга, сиканжубин билан ичилса, сезгиларнинг сусайиб кетишига қарши фойда қилади. Гўштидан боғланса ёки қайнатиб ичилса қулғуна, мохов, тери яллиғланиши ва ҳар хил қаттиқ безларни йўқотишга ёрдам беради. Куйдирилган териси юқумли яра, тандан ўсиб чиққан ортиқча гўшт ҳамда турли хил яра ва жарохатларни қуритиб йўқотади. Аввал қуритиб, сўнг майдалаб туйилган гўшти мохов касаллигини йўқотиш учун истеъмол қилинади. Куйдирилганидан чиққан кули эса, доғ ва сепкилни йўқотади. Гўштидан ейилганда эски бош оғриқлар бартараф бўлади. Ҳашаротлар ва бошқа захарли жониворлар заҳарини кесади.

Зарари. Кўп истеъмол қилинса, меъда ва жигар мижозини ҳамда юз рангини бузади. Мазкур зарар юзланмаслиги учун гўштини сувда эзилтириб пишириш, шунингдек бодом ёғида қовуриб, сирка ва сачратқидан қўшиб ейиш лозим.

Типратиканнинг ўти ( сафросиз ) қуруқ – иссиқдир. Ундан кўзга сурма каби суртилса, кўз қорачиғига тушган оқни юқотади, баданга суркалса, яранинг катталашишига қарши тўсқинлик қилади. Моховга қарши ҳам манфаати бор.

Сингапурлик олимлар кундалик менюда қизил гўшт миқдорининг ҳатто озгина кўпайиши ҳам қандли диабет касаллигига йўлиқишни икки бараварга оширади, деган хулосага келди.

Сингапур миллий университети мутахассисларининг сўзларига кўра, рационнинг ўзгариши яқин тўрт йил ичида салбий оқибатларга олиб келиши мумкин экан. Шунингдек, бунга қарама-қарши тенденция ҳам қайд этилади. Агар ҳар куни қизил гўшт ярим порцияга кам тановул қилинса, бу касалланиш хавфини 14%га қисқартириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, бу қизил гўштнинг зарарини тасдиқлаган ягона тадқиқот эмас. Бундан олдин олимлар ушбу маҳсулот юрак ва томирлар билан боғлиқ муаммоларга сабабчи бўлишини ва, ҳатто холестерин миқдори ва тана вазни нормал бўлганда ҳам инфаркт хавфини оширишини аниқлаган эди.

Азиз муштарийлар! Гўштлар борасида сизни яна нималар қизиқтиради? Агар саволларингиз бўлса ёки маслаҳатлашмоқчи бўлсангиз ” МАЛҲАМ ” халқ табобат марказига мурожат қилинг. Телефонларимиз : +998-90-987-9-987 (эслатма: кейинги сафар ёввайи хайвонлар гўштларининг табобатда фойда зиёнлари тўғрисида тўхталиб ўтамиз)

 

Абдуқодир Саттаров, “Малҳам” табобат маркази рахбари, халқ табиби.

Фойдаланилган адабиётлар:

Узбек миллий таомлари.

Хоразм миллий таомлар

Табобат дурдоналари

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда хавфли юқумли касаллик тарқалмоқда

Халқаро эпизоотик бюронинг расмий маълумотларига кўра, 2017 йил мобайнида дунёнинг кўпгина мамлакатларида, шунингдек, Ўзбекистон билан чегарадош ҳисобланган Қозоғистон, ...

Бурун бўшлиғи касалликлари

   САбаблари ва олдини олиш БУРУН ТУЗИЛИШИ   Бурун ва унинг ёндош бўшлиқлари юқори нафас йулларининг бошлагич қисмида жойлашган бўлиб, улрга ташқи бурун, бурун бўшлиги ва ...

Ақш конгрессига хитойга коронавирус сабабли санкциялар қўллаш ҳақидаги қонун лойиҳаси киритилди

Республикачи сенатор Линдси Грэм АҚШ конгрессига Хитойга нисбатан коронавирус билан боғлиқ санциялар киритиш имконияти кўзда тутилган қонун лойиҳасини киритди. Фото: Yuri ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400