Ўзбекистон фуқароси Москва метросида поезд остида ҳалок бўлди

25 ёшли Ўзбекистон фуқароси 27 ноябрь куни Москва метросининг Сокольники линиясидаги «Юго-Западная» станциясида поезд остига тушиб кетиб, олган жароҳатлари туфайли вафот этди. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри  РИА Новостига таяниб хабар бермоқда.

Эркак кириб келаётган электропоезд остига йиқилиб тушган. Машинист дарҳол тормоз берган, бироқ поезд инерция таъсирида ҳаракатда давом этиб, йўловчига бориб урилган.

Москва метросининг ички ишлар бўлими матбуот котиби Алексей Мишляевнинг сўзларига кўра, марҳумнинг жасадини олиш учун электр токини узишга тўғри келган. Тез тиббий ёрдам гуруҳи йўловчи поезд уриши оқибатида вафот этганини қайд этган.

Полиция гувоҳлар ва электропоезд машинистини сўроқ қилиб, кузатув камераларидаги ёзувларни ўрганмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Журналистларимиз тўртинчи ҳокимиятми ёки тўртинчи даражали одамлар?

Айни кунларда Хитойда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлатларидаги  муҳим ОАВларининг халқаро бўлимининг масъуллари учун семинар ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистондан ҳам 14 ...

Самарадаги автоҳалокат оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

2019 йил 17 июнь куни соат 19.00да Самара вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 киши, жумладан, 3 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди. Бу ҳақда ТИВ ...

Яна директорлар ҳақоратланди. бу сафар андижон

Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев йиғилишда шаҳардаги мактаблар, коллежлар ва академик лицейлар раҳбарларини сўкиб ҳақоратлагани, аёл директорларни таҳқирлаб ерга ...