“UzNews.uz” нашрининг хабарига кўра, Комил Алламжонов Матбуот ва ахборот агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Бу лавозимда у 2017 йилнинг июль ойидан буён фаолият юритиб келган Лазиз Тангриевнинг ўрнини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 октябрь куни Комил Алламжонов Президент матбуот хизматининг раҳбари лавозимини соғлиги сабабли тарк этган эди.