Қозоғистонда ўзбекистонлик аёллар бўлган фоҳишахона фош этилди

Остона шаҳрининг темир йўл вокзалига яқин ҳудудда фоҳишахона аниқланди, унда пул эвазига жинсий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланган 7 нафар аёл бўлган. Қўлга олинганларнинг бари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиб чиқди, ҳар бир аёлга нисбатан миграция қонунчилиги талаблари бузилгани туфайли маъмурий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Кун.уз нашри Остона полиция департаменти матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили қўлга олинган шахслар билан профилактик суҳбат ўтказди. Маъмурий суд қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган уч нафар аёл давлатдан чиқариб юборилди.

Жорий йилнинг 22 ноябридан 26 ноябрига қадар Қозоғистон пойтахти ҳудудида полициячилар томонидан STOP-трафик тезкор-профилактик тадбир ўтказилди. Тадбир давомида уюшган жиноятчилик билан кураш бўйича бошқарма ходимлари томонидан қўшмачилик билан шуғулланган учта сауна маъмурлари жиноий жавобгарликка тортилди. Рейдлар пайтида пул эвазига жинсий хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи 48 қиз полицияга олиб кетилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўз уйимда ижарачиман!

Журналист бўлиб фаолият юритаётганимга ҳам 30 йил бўлди. Пойтахтда яшаб ижод қилиш жудаям қийин экан. Доимий “прописка”м 35 йилдан буён Қибрай туманида. 20 йил деганда 1 ...

Қозоғистон парламентида оав тўғрисидаги қонунга зид ўзгартиш киритилди

Қозоғистон парламенти Мажлиси чоршанба кунги ялпи мажлисида аxборот ва коммуникация масалалари бўйича айрим қонунчилик актларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ...

Президент халқ дарди билан яшаши керак !.

Мен хайвон эмасман, мен ақлли мавжудод бўлган инсон сифатида ўз фикримни ҳар доим билдиришга хақлиман !!!. Президент халқ дарди билан яшаши керак !. Ҳа бизнинг президентимиз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400