Абиджан

АБИДЖАН — Кот-д’Ивуардаги  шаҳар (1960—83 йилларда  пойтахт)  ва  асосий  порт.  Абиджан  департаментининг маъмурий маркази.

Фото:rose225.weebly.com

Гвинея қўлтиғи  соҳилида. Майдони қарийб 2119 км2. Аҳолиси  шаҳар  атрофи  билан 4 395 243  киши (2014),  асосан  африкаликлар.  Абиджан—  Африкадаги  замонавий  шаҳарлардан.  Абиджанга 19- асрнинг 80-йилларида  французлар  асос  солган. 1934 йилдан франциянинг Фил Суяги  Қирғоғи  мустамлакасининг  маъмурий  маркази.  Мамлакатнинг  ташқи  савдоси  Абиджан орқали олиб борилади. Абиджан Ғарбий Африканинг  энг  йирик  портларидан  бири,  халқаро  аэропорт  бор.  Озиқ-овқат,  нефтни  қайта  ишлаш (Ғарбий  Африкадаги  энг  катта  нефтни  қайта  ишлаш  заводи),  енгил саноат корхоналари мавжуд. Университет,  Дакардаги Қора Африка институтининг филиали, бир неча театр, кутубхоналар, радиостанция, телемарказ ва бошқалар бор.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ираклий абашидзе

АБАШИДЗЕ Ираклий Виссарионович (1909.10.11, Кутаиси губерняси Хони қишлоғи — 1992) — грузин шоири ва жамоат арбоби. Грузия ФА академияси (1960). Шоирлар:Расул Ҳамзатов, ...

Автомашинист 

АВТОМАШИНИСТ - поезд  ҳайдашда  машинист  ишини  бажарувчи  автоматик қурилма. Поездни соатига 50  км  дан  тез  ҳайдашда  барча  жараёнларни  тўла  автоматлаштирувчи  ...

Багама ороллари

  БАГАМА ОРОЛЛАРИ (Bahamas), Багама Ороллари Ҳамдўстлиги (Commowealth of the Bahamas) — Mapказий Америкадаги давлат. Кариб денгизида, Флорида ярим оролининг жунубий- ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400