Аврелий Августин

АВГУСТИН  Аврелий,  Авлиё  Августин (Augustinus Sanctus) (354, Тагаст шаҳри,  Шимолий Африка — 430, Гиппон шаҳри, Шим. Африка) — христиан дини илоҳиётчиси,  «черков  оталари»дан,  адиб,  файласуф.

Аврелий Августин

Католицизм  ақидаларининг  шаклланишига таъсир кўрсатган. Гиппон ш. ускуфи (епископи)  мартабасига  эришган.

Диний-фалсафий  руҳдаги  қатор  ваъз  ва  рисолалари  сақланиб  қолган.  Улардан машҳурлари:

1) «Тавба» (400 йил);

2)  «Илоҳий  шаҳар  ҳақида» (413-427йиллар;  22  китобдан  иборат). «Илоҳий  шаҳар  ҳақида» асарининг ёзилишига Рим империяси пойтахти готлар томонидан босиб  олиниб, вайрон қилиниши туртки бўлди.

Асарда  бу  вайронгарчилик  римликлар  асрлар мобайнида ўзга халқларга нисбатан ўтказган босқинчилик ва зўравонлик  сиёсати учун худо томонидан юборилган  жазо  сифатида  талқин  қилинади.  Асарнинг 10 та  китоби  Рим  тарихига, 12 та  китоби инсонлар жамияти ва давлатнинг  моҳиятига бағишланган.

Августин дунёни икки  салтанатга бўлади:

1) «замин шаҳри» —  ёвузлик, зўравонлик ва шайтон салтанати;

 2)»илоҳий шаҳар» — эзгулик ва раҳмон  салтанати.

Биринчиси — инсон худбинлиги  асосига  қурилган  ва  илоҳийликни  рад  этади,  иккинчиси — илоҳий  меҳр  асосига  қурилган  бўлиб,  инсоннинг  моддий  эҳтиёжлардан  юз  ўгиришини  тақозо  қилади.  Августин таълимотига  кўра,  «илоҳий  шаҳар»  нинг  ер  юзидаги  тимсоли масиҳий черковидир, унга самовий  черковга тайёргарлик воситаси сифатида  қаралмоғи лозим. Августин қадимги юнон мушриклик даври қадриятларини масиҳийлик  нуқтаи назаридан кескин танқид қилади,  инсон  ўз  иродаси  билан  эзгуликка  эриша олмайди,  инсон  гуноҳлардан  фақат  худонинг инояти ва черков туфайли фориғ  бўлади,  деб  ҳисоблайди.  Августин фикрига  кўра, «ягона тангри барча гўзалликнинг  ҳақиқати  ва  энг  олий  гўзаллиқдир».  Августин «эътиқодсиз  билим  ҳам,  ҳақиқат  ҳам  йўқ»,  деб  ҳисоблади.  Августин таълимоти  Европада деярли минг йил давомида илм- фаннинг  черковга  тобе  ҳолда  қолишига  муайян  даражада  назарий  замин  бўлди  ва черков ҳокимиятининг қудратли кучга  айланишига кўмаклашди.

Манба:ЎзМЭ

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳоким тадбиркордан қурбонликка қўй ундириб, президент номидан камбағалга бераяпти

3 hours ago Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокими тадбиркорлар ва чорвачилик билан шуғулланадиган фермерларни бирма-бир суҳбатга ...

Жаслиқда намоз ўқиш учун шароит бормиди?

Президент қарори билан ёпилган Жаслиқ қамоқхонасида диний амалларни бажариш учун шароит бормиди? Бу саволга ИИВ Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармаси бўлим бошлиғи ...

Закот, фидя ва фитр садақаси кимларга, қачон ва қанча миқдорда берилади?

Рамазон ойи – баракали ой. Чунки унда амалга ошириладиган молиявий ибодатлар туфайли эҳтиёжманд кишиларнинг мушкули осон бўлади, хайр-эҳсон қилувчиларнинг молига ҳам барака ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400