АВТОКРАТИЯ (юнонча autos — ўзим, kratos — ҳокимият) — якка шахснинг ҳеч қандай қонун, ҳуқуқий меъёрлар билан чекланмаган ягона ҳокимлиги. Қадимги Шарқ, Юнонистон, Рим империялари, ўрта аср Европаси мутлақ монархия тузуми, коммунистик ва фашистик диктатура даврида Автократия давлатнинг муҳим белгиси бўлган.
Манба:ЎзМЭ