Абадий қорлар

АБАДИЙ ҚОРЛАР – йил  бўйи эримай ётадиган муз ва қор қоплами. Иссиқ  ва мўътадил ўлкаларда баланд тоғ ва ясси  тоғ чўққиларида, қутбий ўлкаларда — текисликларда ҳам учрайди. Йил  давомида  ёғадиган  қаттиқ  атмосфера  ёғинининг  ўша жойнинг рельеф ва икдим шароитида  эриб ёки буғланиб кетадиган миқдоридан  ортиши ҳисобига юзага келади.

Франц Иосиф Абадий қорлари

Абадий қорларнинг  фақат  энг  юқоридаги  юза  қатламигина  қордан иборат, чуқурлашган сари, устки  қатламлар босими туфайли фирн (қотган  қор)  ва  музга  айланади.  Абадий қорларнинг  энг  қуйи  чегараси  қор  чегараси  деб  аталади. Абадий қорларнинг юзаси кўп ҳолларда шу жой  рельефини  силлиқланган  тарзда  акс  эттиради; шу билан бирга Абадий қорларнинг ўзига тааллукли микрорельеф шакллари ҳам (сераклар, эриш эгатлари, уяли қор) мавжуд. Текис юзаларда шамол қорлардан турли  қор уюмларини шакллантиради.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳиндистонда сув тошқинидан ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Ҳиндистоннинг Ассам ва Мегхалая штатларидаги сув тошқини туфайли қурбон бўлганларнинг сони 32 кишига етди. Хитойнинг Жаҳон телевидение тармоғининг (CGTN) маълумотларига кўра, ...

Қашқадарёда геморрагик безгакдан икки киши ўлди

  Қашқадарё вилоят, Қарши туманидаги Хонобод қишлоғида яшаган 47 яшар аёл Н. Ж. ва 16 яшар ўсмир бола Д. Ў. хавфли юқумли касаллик - геморрагик безгак туфайли нобуд ...

Бразилияда қурғоқчилик туфайли балиқлар нобуд бўлмоқда

Бразилия жанубидаги қурғоқчилик балиқларнинг оммавий нобуд бўлишига олиб келмоқда. Минтақадаги дарёлар ўлик балиқларга тўлиб қолган. Балиқчиларнинг айтишича, ҳар куни 15-20 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400