Абдулла Тўқай

АБДУЛЛА  ТЎҚАЙ  (тахаллуси;  асл  исми  Тўқаев  Габдулла  Муҳаммадгарифович) (1886.14.4, Қозон  губернияси  Қушлович  қишлоғи (Арча  тумани) — 1913.2.4, Қозон) — татар  шоири,  публицист. 1902 йилдан  шеърлар  ёза  бошлаган. 1905 йил   ҳарф  терувчи  бўлиб  ишлаган. «Фикер» (Фикр)  газетаси ва «Ал-аср  ал-жадид» («Янги  аср»)  журналига  шеър,  фельетон  ва  публицистик  мақолалар  ёзиб  турган. 

Абдулла Тўқай

Абдулла Тўқай 1907 йил   Г. Камолов билан ҳамкорликда «Яшен» сатирик  журналини  чиқаради. 1910 йил  «Ялт-йолт»  журналида ишлайди. Татар халқининг озодлик  учун  кураши «Озодлик  ҳақида»,  «Текинхўрларга», «Дунё  бу», «Кетмаймиз», «Товуш», «Турмуш»  каби  шеърлари, «Маҳораба  ва  давлат  думаси»  мақоласи  ва  бошқаларда  ёрқин  акс  этган.

Абдулла Тўқай татар  адабиётида  танқидий  реализмга,  болалар адабиётига асос солди. Замонавий  татар  адабий  тилини  яратувчилардан бири бўлди. Тараққиётга тўсқинлик  қилувчи  эскилик  сарқитларига,  мутаассибликка қарши кураш, илғор маърифатпарварлик ғояларини илгари суриш шоир  ижодининг  муҳим  мавзуларидир.

Абдулла Тўқай татар шеъриятининг ғоя ва мазмунигагина эмасалан шакли, ифода воситаларига ҳам  янгиликларни  жорий  қилди.  Хусусан,  унинг  халқ  оҳанглари  ва  қўшиқларига  мослаб ёзган шеърларининг руҳи Туркистондаги  миллий,  ижтимоий  уйғонишга  ҳамоҳанг бўлди.

Абдулла Тўқай шеърлари дастлаб  1913 йилда   ўзбек тилига таржима қилиниб,  дарсликларга киритилган («Тувгон тил»  — Авлоний, «Туркий гулистон», Тошкент, 1913  ва б.). Татаристонда Абдулла Тўқай номидаги республика давлат мукофоти таъсис  этилган (1966). Тошкентдаги кўчалардан  бирига Абдулла Тўқай номи берилган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ота  номи  нақадар  улуғ,  ота  номи буюк  жаранглайди!!!..

Мутолаа эҳтиёжи!..  Бунинг нима эканлигини шу дардга йўлиққан одамларгина  янаям  яхшироқ тушунишади... (more…)

Юлдузли тунлар-53

2 Шафтоли гулли ипак қабоси ингичка белига, назокатли қадди-қоматига жуда ярашган бир жувон шаҳзодаларча ясантирилган уч яшар болани қўлидан етаклаб, эшикдан оҳиста кириб ...

Ҳасаналининг ҳийласи

10. ҲАСАНАЛИНИНГ ҲИЙЛАСИ Киши ортиқча қўрққанда гангиб аъзоси ҳаракатсиз ва оғриқ ҳолга тушадирким, албатта буни биз қаттиғ қўрққандан деб биламиз. Дарҳақиқат, бизнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400