Воҳид Абдуллаев

АБДУЛЛАЕВ Воҳид Абдуллаевич (1912.15.5 -Самарқанд -1985.30.7) -адабиётшунос. Ўзбекистон ФА академияси (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973). Филология фанлари доктори (1959), профессор(1960). 1932 йил Фарғона педагогика институтини битирган. Воҳид Абдуллаев 1935 — 43 йилларда Бухоро ва Самарқанд педагогика институтларининг, 1944 — 69 йилларда Алишер Навоий номидаги Самарқанд университети ўзбек адабиёти кафедрасининг мудири, 1963 йилдан шу университет ректори. 1930 йилдан шеърлар, илмий мақолалар ёза бошлаган.

«Самарқанд сайли» (1970) шеърий китоби нашр этилган.«Навоий Самарқандда» (1948), «Нишотий ва унинг «Ҳусни Дил» достони», «Хоксор ва унинг «Мунтахаб ул-луғот» китоби» (1955), «Нишотий ва Хоксор» (1960), «Ўзбек адабиёти тарихи» (1964), «Сайланма» (1982) каби китоблари ўзбек адабиёти ва адабиётшунослиги масалаларига бағишланган. Воҳид Абдуллаевнинг олий ўқув юртлари учун «Ўзбек адабиёти тарихи» дарслигида 17 — 19-асрлардаги ўзбек адабиёти тарихи тадқик этилган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мeҳробдан чаён-оғача ойим

Гулшан  эшикка  юриб  келиб,  рўймол-лачагини  тузатти  ва  ичкарига  қадам  бости.  Эшик ичкарисида қўл қовиштириб ўлтурган каниз ўрнидан туриб букилди. — Сафо келдилар1. ...

Мeҳробдан чаён-хоннинг илтифоти

Девонда расмий мирзо бўлишнинг учинчи йилида Анвар жуда катта эътибор қозонған эди. Айниқса, туркий таҳрирда мирзоларнинг ҳар бирисидан устун: чиройлик услуби, осон таркиб2 ...

Эрта қайтган турналар (қисса)-15

Саккизинчи боб Кечга бориб у Онатой билан ярашмаган бўлсада, бироқ орадаги умумий ишлар уларни бир-бирига мурожаат этишга мажбур қилди. Барибир кўнгилда доғ қолди, воқеанинг ...