Яйра Абдуллаева

АБДУЛЛАЕВА Яйра Умаровна (1930.14.8, Андижон) — Ўзбекистон халқ артисти (1964). Лизахоним Петросованинг қизи. Тошкент санъат институтини тугатган (1950). Ижоди Г. Раҳимова раҳбарлигидаги фронт концерт бригадасида бошланган (1945).

Яйра Абдуллаева

1950 йилдан Ҳамза театрида. Ҳафиза (А. Қаҳҳор, «Шоҳи сўзана»), Гули (Уйғун, И. Султон, «Али-шер Навоий»), Катерина (А. Островский, «Момақалдироқ»), Гулбаҳор (Ҳамза, «Бой ила хизматчи»), Гулнор (Ойбек, «Қутлуғ қон»), Турғуной (И. Султон, «Номаълум киши»), Хемнолини (Р. Тагор асари асосида, «Ганг дарёсининг қизи») каби образларида турли тоифадаги хотин-қизлар ҳаёти, уларнинг қисмати, жасорати ва олижаноблигини мужассам-лантирди. Кей (М. Каору, «Ўғирланган умр») образи Яйра Абдуллаева ижодининг чўққиси бўлиб, у япон аёлининг машаққатли ҳаёт йўлини, тақдирини психологик теранлик ва изчиллик билан очиб берди. Регана (У. Шекспир, «Қирол Лир»), Мария Стюарт (Ф. Шиллер, «Мария Стюарт») образла-ри билан психологик ва фожиавий роллар устаси сифатида танилди. Яйра Абдуллаева овоз, имоишора, киноя ва бошқа ифода воситаларидан усталик билан фойдаланади. Нодирабегим (Т. Тўла, «Нодирабегим») образи Яйра Абдуллаева ижросида улуғвор, олижаноб малика ва оташин ижодкор сифатида намоён бўлди. Яйра Абдуллаеванинг кинодаги асосий роллари: Гулбаҳор («Бой ила хизматчи»), Дилдор («Опа-сингил Раҳмоновалар»), Раъно («Стадионда учрашамиз»), Саодат («Ҳамза»), Хатира («Виждон амри билан») ва бошқа Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1967). «Дўстлик» ордени билан тақдирланган (1998).

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

​​”отамдан қолган далалар” нега кўрсатилмайди?

Тоғай Муроднинг "Отамдан қолган далалар" асари асосида суратга олинган фильмни эслайсизми? Шу фильмни охирги марта қачон кўрдингиз? Шу фильмни илк марта қўйилганида йиғлаб ...

Ўзбекистон халқ артисти пўлат саидқосимовнинг аҳволи оғир

  Қўқондаги съёмка вақтида Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг тоби қочган. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, шошилинч равишда Тошкентдаги Республика ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400