Абдузойир сулоласи

АБДУЗОЙИР СУЛОЛАСИ- самарқандлик қўғирчоқбозлар авлоди:

1) Абдузойир (1786—1860) — меҳтар, сурнайчи ва қўғирчоқбоз;

2) Новвот бобо (1835-1904)-қўғирчоқбоз, до-ирачи, раққос ва созанда. У қўғирчоқ театрининг бир тури — «Чодир хаёл» устаси, халқ санъати анъаналари асоси-да муваққат чодир театри ташкил қилиб, томошалар кўрсатган. Томошаларда бойлар ва чор амалдорлари ҳажв қилинган;

3) Қули бобо Новвотов (1882—1968) — қўғирчоқбоз ва сурнайчи. 20-йиллардан бошлаб асосан, қўлга кийил адиган қўғирчоқлар томошасини кўрсатган.

Кўпинча корфармонлик қилган: томошани бошқарган, сурнайда жўр бўлган, қўғирчоқлар билан савол-жавоб қилган.

Унинг сурнайда дам қайтармай чалган «Дутор ироғи», «Соқийнома», «Сийна-хирож» каби куйлари кишига завқ бағишлаган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонадаги мактабда 1-синф ўқувчиларига полда дарс ўтилмоқда

«Дарё» нашри Фарғона шаҳридаги 24-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчилари парталари йўқ синфда, полда ўтириб дарс ўтилаётгани тасвирланган суратни эълон қилди. Сурат ...

Чустдаги мактабда ишлаган аёллар ўқитувчи эмаслигини айтмоқда

Аввалроқ Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди.  Туман ҳокими ўринбосари ...

Термизда зулфия мукофоти учун 200 доллар пора олаётган яна бир коррупционер аёл қўлга олинди

Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик-танловнинг Термиз шаҳар босқичида номзодни вилоят босқичига ўтказиш эвазига 200 АҚШ доллари сўраган шахс пора олаётганда ...