Ўзбекистонда тадбиркорлар фаолиятини текшириш электрон юритилади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимини юритиш тартиби ҳақидаги буйруғи Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда телеграммдаги Ҳуқуқий Ахборот канали маълум қилди.

Низомга кўра назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятини текшириш текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида мажбурий рўйхатдан ўтказилиши лозим. Масъул ходим Ягона тизимда prokuratura.uz сайти орқали рўйхатдан ўтади ҳамда унга логин ва пароль берилади.

Текширув ўтказишни келишиш учун назорат қилувчи орган томонидан Ягона тизимга маълумотлар киритилади. Келишиш учун буюртма уч иш куни ичида, фавқулодда ҳолатлар бўйича бир иш кунида кўриб чиқилади.

Текширув ўтказишни келишиш ҳақида қарор қабул қилинганда “Рухсат берилсин”мақоми, рад этилганда унинг аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда “Рад этилсин”мақоми танланади.

Қонун бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги ҳамда тадбиркорга қўлланилган таъсир чоралари тўғрисидаги маълумотлар текширув якунлангандан сўнг уч иш куни ичида Ягона тизимга киритилиши шарт, банк сирига оид маълумотлар тизимга киритилмайди.

Хабардор этиш тартибида текширув ўтказилганда унинг тўғрилиги текширилмасдан, автоматик равишда махсус рақам (код) генерация қилинади.

Назорат қилувчи органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғи Ягона тизимга киритилгандан сўнг текширув ўтказилади.

Тадбиркор ўз сўровига кўра ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни Ягона тизимдан қисқа хабар (SMS) кўринишида ва Интернет тармоғи орқали олиши мумкин.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Саакашвили сўроққа келишдан бош тортди

Грузия собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ губернатори, Украинадаги “Янги кучлар исёни” ҳаракати раҳбари Михаил Саакашвили Украинада давлат тўнтариши борасидаги иш ...

Аёлларга маҳрамсиз ҳаж қилишга саудия арабистони рухсат бериши мумкин

Arab News хабарига кўра, келажакда аёллар ҳаж сафарига эркак маҳрамсиз боришлари мумкин бўлади.  Айни пайтда аёллар Саудия Арабистонига ибодат учун маҳрам (эркак васий)билан ...