Фарғонада тозалаш ишларига энди беморлар жалб этилди(ми)?

Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда мажбурий меҳнат барҳам топаётганини эътироф этаётган бир пайтда, айримларнинг ўз вазифасини бажармай, уни ўзгаларга юклаётгани бунга соя солмасмикин?

Фото:Газета «Трибуна

Гап шундаки, Фарғона вилоятидаги 2-сонли наркология диспансерида беморлар муассасада тозалаш ишларини бажаришга жалб этилган.

Ҳолбуки, бундай ишларни бажариш учун муассасада санитар-фаррошлар мавжуд.

Бундан ташқари, мазкур муассасада беморларга озиқ-овқат берилиши қониқарсиз аҳволда. Шифокорлар ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармагани натижасида даволаш ишлари сусайиб кетган. Муассаса ходимлари беморларга қўпол муносабатда бўлиб келган.

Диспансернинг мажбурий даволаш бўлимида жиддий қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги кузатилди. Жумладан, муолажа хонаси кўздан кечирилганда, яроқлилик муддати ўтиб кетган дори воситаси беморларга ишлатилаётгани маълум бўлди.

Бу Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Хоразм, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги мажбурий даволаш муассасалари, руҳий-асаб касалликлари клиник диспансерлари, мурувват уйларида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши ҳолати юзасидан мониторинглар ўтказилганда аниқланган.

Манба: ЎзА​​

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мухолифатчиларга муносабат нега ўзгармаяпди?

Ҳукуматимиз оилаларнинг бир-бири билан ажрашиб кетишини шунчаки оддий ҳолат сифатида қабул қилишни одат тусига айлантирган. Баъзан бу муаммога эътибор қаратади, баъзан эса ...

Интернат болаларини қийнашда гумон қилинган директор қамоқда сақланади

Ўқувчиларга нисбатан куч қўллаганликда гумонланиб қўлга олинган Самарқанддаги 64-ихтисослашган мактаб-интернатининг собиқ директорига нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси ...

Эр ўз рафиқасини фҳдё биноси олдида ўлдирди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилмоқда. Фото:prokuratura.uz Маълум бўлишича, 2018 йил 5 сентябрь ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400