Белгиланмаган асослар бўйича транспорт воситаларини тўхтатиб текшириш тақиқланди

Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМҚ-975, 01.12.2018 й.) тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

✅ Низомга мувофиқ йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:
👉 йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мосламада қайд қилинганда;
👉 транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисасига алоқадор эканлиги ҳақида маълумотлар бўлганида;
👉 йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодисага ойдинлик киритишга тўғри келганида;
👉 ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларни бажаришда;
👉 транспортдан мажбурий тартибда фойдаланишга тўғри келганида;
👉 махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;
👉 транспортдан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, транспорт ва юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.

Бошқа асосларга кўра транспортнинг тўхтатилиши тақиқланади.

Транспорт ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текширишда аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ӯзбегимнинг шаънига доғ тушмасин!

Кӯпчилик марҳум президент Ислом Каримовнинг тӯнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бӯлган бойликлар ҳақидаги мақолалар илк бор хориж матбуотида ёритилганини яхши эсласа ...

Шаҳрисабз туманида 7-синф ўқувчиси 9-синф ўқувчисини пичоқлаб қўйди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида “Сайёд“ маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Сувтушар қишлоғида 7-синф ўқувчиси 9-синф ўқувчини пичоқлаб қўйган. Воқеа кечки соат ...

Ўзбекистонликлар энди россияда таксичилик қила олмайди

Россия давлат Думасида иккинчи марта ўқилишда қабул қилинган қонунга кўра, бундан буён Россияда чет эл капиталига ёки чет эл капитали билан шерикликда аҳолига такси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400