Аррабурун акулалар

АРРАБУРУН АКУЛАЛАР (Pristiop horidae) — акулалар туркуми оиласи.

Узунлиги 1,5 м гача, танаси цилиндрсимон, чўзиқ. Тумшуғи узун ва ясси киличсимон, ён томондан йирик тишлар билан қуролланган. Тумшуғи ўртасидаги иккита узун мўйловлари туйғу вазифасини бажаради. Анал сузгичи бўлмайди. 4 — 5 тури бор, Ҳинд океани ва Тинч океаннинг ғарбий соҳиллари яқинида, асосан тропик сувларда тарқалган. Сув тубидаги унча чуқур бўлмаган жойларда яшайди, майда балиқлар ва сув тубидаги умуртқасизларни ковлаб олиб ейди. Тирик туғади. Овланади, маҳаллий аҳамиятга эга.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Отажон абдалов

АБДАЛОВ ОТАЖОН (1856-1939) -илк ўзбек матбаачиси ва ношири. Матбаачилик фаолиятини 1874 йилдан Хива шаҳрида Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II саройида ташкил этилган тошбосмада ...

Абдузойир сулоласи

АБДУЗОЙИР СУЛОЛАСИ- самарқандлик қўғирчоқбозлар авлоди: 1) Абдузойир (1786—1860) — меҳтар, сурнайчи ва қўғирчоқбоз; 2) Новвот бобо (1835-1904)-қўғирчоқбоз, до-ирачи, раққос ...

Агностицизм

АГНОСТИЦИЗМ (юн.  а - инкор  қўшимчаси, gnosis — билиш)  —  борлиқни,  воқеликдаги  нарса  ва  ҳодисаларни,  уларнинг  моҳиятини  билиш мумкинлигини қисман ёки мутлақо ...