Чақалоқни қурбонлик учун сўйган оила қамоққа олинди

Покистоннинг Панжоб вилоят полицияси қиз чақалоқни қурбонлик учун сўйганликда гумонланаётган 6 кишини, жумладан, чақалоқнинг отасини қўлга олди. Бу ҳақда “Соф.уз” ҳорижий ахборот воситаларига таяниб ёзмоқда.

Иллюстратив фото

3 декабрда тарқатилган хабарда айтилишича, Саргодх шаҳрида ўзини мулла табиб сифатида тақдим қилган шахс бу гуруҳга чақалоқни қурбонлик қилиш шартлигини айтган.

Қизалоқни текширган табиб чақалоқни руҳлар талаб қилаётганини, агар уни сўймасалар арвоҳлар бу оилани таъқиб қилишда давом этишини айтган.

Шундан сўнг чақалоқнинг отаси, бувиси, аммаси ва яна уч киши чақалоқни қурбонлик учун сўйган.

Полициянинг билдиришича, чақалоқни сўйишга кўрсатма берган табиб ҳозир қидирилмоқда. У қочиб кетган. Воқеадан хабар топган чақалоқнинг онаси эри билан ажрашиш учун судга ариза берди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пензада 21 яшар ўзбекистонлик уйнинг 4-қаватидан қулаб ҳалок бўлди

Пензада қурилиш ишлари давомида 4-қаватдан қулаган 21 яшар Ўзбекистон фуқаросининг ўлими ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» нашри Россия ...

Туркманистон ҳукумати “озиқ-овқат мўл-кўллиги” учун қайғурмоқда

Туркманистон расмийлари озиқ-овқат мўл-кўллигини таъминлаш ва ички бозорни тўлдириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот беришди, аммо мамлакат аҳолиси озиқ-овқат ...

Чехия украинага 8,7 миллион долларлик қурол-яроғ жўнатади

Бугун, 26-февраль куни Чехия Вазирлар Маҳкамаси Украинага 8,7 миллион долларлик қурол-яроғ юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда журналистларга ташқи ишлар вазири Яна ...