✅ Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМҚ-975, 01.12.2018 й.) мувофиқ:
👉 транспорт тўхтатилганда ҳайдовчи ЙПХ ходими тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлигини тасдиқловчи дислокациянинг кўчирмаси билан танишиши мумкин;
👉 ЙПХ ходими томонидан ўзининг дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди;
👉 ЙПХ ходими транспортни ва юкларни кўздан кечириш, транспортни таъқиб қилиш ёки кузатиш ҳуқуқига эга. Бунда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этилмаслиги лозим;
👉 ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини белгиланган эпикировкада ошкора усулда амалга оширади ҳамда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади.
ЙПХ ходимига ўз хизмат вазифаларини яширин усулда олиб бориш тақиқланди
December 4 2018, 03:12
Инсон ҳуқуқлариЎзбекистон