Тадбиркорнинг ҳафсаласини пир қилиш кимга керак бўлиб қолди?

Ғиждувонлик тадбиркор Акмалжон Ҳалимов эзгу ташаббусни илгари сурди, аммо кимлардир унинг ҳафсаласини пир қилди…

Гап шундаки, у бундан 8 ой муқаддам туман марказида “Доно чемпион” деб номланган нодавлат мактабгача таълим муассасасини барпо этди. Қаровсиз ҳолда ётган бино ўрнида замонавий боғча қад ростлади. Ўзбек хонадонини эслатувчи масканда болажонлар учун барча қулайлик яратилган.

Иллюстратив фото

— Ёшлигимда хорижий тилларни чуқур ўрганиш имконияти бўлмаган, — дейди у. — Шунинг важидан ҳаётда кўп бор қийналганман. Тадбиркор бўлсам, албатта, боғча очаман, фарзандларимизнинг хорижий тилларда ҳам бийрон сўзлаша олишлари учун зарур шарт-шароитни яратаман, дея ният қилгандим. Президентимизнинг нодавлат таълим муассасалари барпо этиш тўғрисидаги қарори орзуим рўёби сари йўл очди. Муассасамиз рус ва инглиз тилларини ўргатишга ихтисослаштирилган. Ҳозир бу ерда 15 та иш ўрни яратилган, 80 нафар ўғил-қиз тарбияланмоқда. Уларнинг шу кунги талаблар асосида таълим-тарбия олишлари учун, ҳатто, Бухоро шаҳридан етук кадрларни жалб қилганмиз. Мақсадимга етганимдан хурсандман.

Аммо сал илгари айтганимиздек, тадбиркорнинг қувончи узоққа чўзилмади. А. Ҳалимов нодавлат таълим муассасасини давлат-хусусий шериклиги асосида 180 ўринга мўлжаллаб кенгайтираётганди. Шунга кўра, “Доно чемпион” лойиҳа-смета харажати 3 миллиард 700 миллион сўм қилиб белгиланди. Шунинг 1 миллиард 500 миллион сўми ўзининг, қолган 2 миллиард 200 миллион сўми эса кредит ҳисобидан қопланиши керак эди.

— “Ипотека-банк” “Сардор” филиали мутахассислари бинони кўриб, қайта ҳисоблашди ва 1 миллиард 700 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилишини айтишди, — дейди ишбилармон. — Боғчани қуришда давом этдим. Банк билан кредит шартномаси туздим. Шу сумма учун банк суғурта ҳам қилдирди. Амалда эса менга 1 миллиард 180 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит берилди. Маблағнинг қолган қисмини, яъни 520 миллион сўмни олганимда муассасамиз биноларини тўлиқ таъмирлаган бўлардик. Натижада тарбияланувчилар сони 180, ишловчилар эса 33 нафарга етарди…

Тадбиркорни тингларканмиз, беихтиёр яқинда ўтган халқ депутатлари Ғиждувон тумани Кенгаши сессияси ёдга тушди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенати вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган қатор масалалар муҳокама қилинган ушбу тадбирда болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб қилиш даражаси пастлиги, тумандаги 25 та маҳаллада бундай муассаса йўқлиги танқид қилинганди.

Шундай экан, эзгу ташаббус билан майдонга чиққан тадбиркорни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,уни янги марраларга руҳлантириш шу кунги ҳаётий масала эмасми?!

Хўш, тадбиркорнинг ҳафсаласини пир қилиш кимга керак бўлиб қолди?!

Муаллиф:Истам ИБРОҲИМОВ,
Манба:“Халқ сўзи”

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 2018 йилда жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар ҳақида маълумот берилди

2018 йилда Ўзбекистонда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Kun.uz нашри Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар ...

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг аввалги раҳбарлари 20 миллион доллар пора олган

19 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ...

Сребреница қирғини шаҳидлари ёдга олинди

Босния ва Герцеговинанинг шарқий қисмидаги Сребреница шаҳрида 1995-йилнинг июлида содир этилган қирғиннинг 27 йиллиги муносабати билан хотира дастури бўлиб ўтди. Босния ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400