Французлар намойишидан сўнг ҳукумат бензин нарҳини оширмайдиган бўлди

Франциядаги намойишлардан сўнг бензин нархи ошмайдиган бўлди. Бу ҳақда «Хабар.уз» сайти хорижий ОАВларга таяниб хабар бермоқда. «Ёқилғи солиғи ошиши ярим йилга тўхтатилгани эълон қилингач, Елисей саройи нарх ошиши 2019 йилнинг охиригача бекор қилинганини маълум қилди»,- дейилади «BFMTV» телеканали хабарида.

Фото:cdni.rt.com

Аввалроқ Франция бош вазири Эдуар Филипп оммавий намойишларга жавобан ҳукумат бензин ва дизел ёқилғиси нархини 6 ой оширмасликка қарор қилганини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Францияда бензин нархи ошишига қарши ўтказилган «сариқ нимчалилар» намойиши 17 ноябрда бошланган эди.

Оммавий намойишлар натижасида полиция билан тўқнашувлар, машиналарнинг ёқилиши, дўконлар ва банкларнинг бузилиши каби ҳолатлар содир бўлди. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлди, юзлаб кишилар жароҳатланди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик

«Mahalla» газетаси мухбири Ёрмамат РУСТАМОВнинг Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинган “Ўзбекистондаги мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?” сарлавҳали мақоласида ...

Президент ва унинг оиласини ким қўриқлайди?

Давлат хавфсизлик хизматининг ваколатларидан бири Президент давлат хавфсизлик хизматига ўтказилади. Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар делегацияларининг Ўзбекистонга ...

Ўрта чирчиқда автобус аварияси оқибатида 27 киши жароҳатланган

Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида юз берган автобус автоҳалокатида 7 киши эмас, 27 киши жабрланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб UZ24 ёзмоқда. ...