Ал-Азҳар

АЛ-АЗҲАР (ал-Жоми ал-Азҳарнинг қисқа номи) — Қоҳирадаги жоме масжид, университет, ўрта ва ўрта махсус билим юртларини ўз ичига олган йирик расмий диний муассаса.

Масжид 970—972 йиллари фотимий халифа ал-Муизз амрига биноан Қоҳира шаҳри билан баробар қурилган. Унинг таркибидаги Мадраса (996) 11-асрдан бошлаб Қуръон, ҳадис, фиқҳ, тил ҳамда балоғат фанлари ўқитиладиган университетга айланди. 14—15-асрларда унга яна бир неча янги қурилган мадрасалар кўшидди. 18-асрда Ал-Азҳар энг мўътабар умум-мусулмон фан ва таълим маскани сифатида шуҳрат қозонди.

19-аср бошида Ал-Азҳар уламолари Наполеон Бонапарт истилосига қарши халқ ҳаракатига бошчилик қилдилар. 19-аср охири — 20-аср бошида Ал-Азҳар Абду Муҳаммад бошлиқ ислоҳот тарафдорлари билан консерваторлар ўртасидаги кураш майдонига айланди. 1961 йил «ал-Азҳарни ривожлантириш ҳақида» қонун қабул қилингач, вазирлик мақоми берилган. Ал-Азҳар диний муассасасига раҳбар — Шайхул Азҳарни Миср Президенти тайинлайдиган бўлди. Ушбу конунга кўра Ал-Азҳар университетида қатор дунёвий факультетлар, жумладан, идора ишлари ва савдо, политехника, қишлоқ ҳўжалиги, тиббиёт, педадгогика ва хотин-қизлар факультетлари очилди. Ал-Азҳар ҳузурида 50 йирик уламодан ташкил топган (шулардан 30 нафари мисрлик ва 20 нафари хорижий уламолар) ислом тадқиқотлари Академияси фаолият кўрсатмоқда. Ал-Азҳар кутубхонасида 20 мингдан зиёд қўлёзмалар жамғармаси мавжуд. «Мажаллат ал-Азҳар» журналини нашр этади. Ал-Азҳар университетининг факультетларига шу муассаса таркибига кирувчи бошланғич, ўрта ва ўрта махсус билим юртларини муваффақиятли тугатган толиби илмлар қабул қилинади. Ўрта таълим юрти (маоҳид иъдодия)да ўқиш муддати — 4 йил, махсус таълим (маоҳид сонавия)да эса — 5 йил Ал-Азҳар университетининг турли босқичларида 108,5 мингдан ортиқталаба таҳсил олади. Таниқли уламолар Зиёвуддинхон ва Шамсуддинхон Бобохоновлар, Абдуғани Абдуллаев, Юсуфхон Шокиров, қорақалпоғистонлик диний арбоб Раҳматулла Идрисов, арабшунос олим Шоикромқори Шоисломов ва бошқалар Ал-Азҳарда таҳсил кўрганлар.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда қурбон ҳайити санаси маълум бўлди

Фото: © Sputnik / Илья Питалев Муфтий Усмонхон Алимов Макка шаҳрида зиёратчилар билан учрашув пайтида Қурбон ҳайити санасини маълум қилган Ўзбекистонда жорий йилда "Қурбон ...

Мирзиёев обидхон қорини оқлайдими?

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмий веб сайтидаги "Қидирувдаги шахслар" рўйхатидан таниқли уламо Обидхон қори Назаров ҳақидаги маълумотлар олиб қўйилган. Маълумотларнинг ...

Ал-азҳар

АЛ-АЗҲАР (ал-Жоми ал-Азҳарнинг қисқа номи) — Қоҳирадаги жоме масжид, университет, ўрта ва ўрта махсус билим юртларини ўз ичига олган йирик расмий диний муассаса. Масжид ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400