Ўзбекистонда вақтинчалик меҳнат патенти жорий этилиши мумкин

“2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш Давлат буюртмаси тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди, деб ёзмоқда “Соф.уз” сайти.

Фото:Степ Ньюз

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ўз-ўзини банд қилиш учун вақтинчалик меҳнат патентини киритиш, бунда патент эгаларига рағбатлантирувчи имтиёзларни жорий этиш тартиб юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф кириш ҳақида топшириқ қайд этилган.

Ушбу тартибда қуйидагиларни назарда тутиш алоҳида айтиб ўтилган:

– ўз-ўзини банд қилган фуқароларни вақтинчалик меҳнат патенти учун тўловни амалга оширган даври меҳнат стажига киритиш;

– вақтинчалик меҳнат патенти орқали ўз-ўзини банд қилган фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг уларга пенсия тайинлаш ҳуқуқларини бериш;

– бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредит ажратиш;

– Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги касб-ҳунар коллежлари, “Ишга мархамат” маркази, касбга ўқитиш (KOICA) марказларида тадбиркорлик ва касбга ўқитиш курсларида бепул ўқитиш;

– ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ва меҳнат қуролларини ижарага бериш.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

М.а. мунтян: инсон сиёсат субъекти сифатида ва унинг сиёсий феъл-атвори

Ҳеч кимнинг бировнинг ҳаёти, соғлиги, эркинлиги ёки мол-мулкига даҳл қилишга ҳаққи йўқ.  (Жон Локк) Индивид ва унинг сиёсатдаги роли. Сиёсат субъекти сифатида қараладиган ...

“хитой уйғурларнинг ўлигини ҳам тинч қўймаяпти”

AFP агентлиги ўтказган текширувда Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида охирги бир неча йилда уйғурларга тегишли ўнлаб қабристонлар бузиб ташлангани аниқланди. Бу амалиёт ...

Газ таъминоти нореал қарз ёзади, миб ундиради, ўртада истеъмолчи сарсон

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро З. Ботирова Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч ...