Ўз уйида бегона журналист

Бугун пойтахтда яшаб келаётган вилоятликларнинг аксариятини прописка муаммоси қийнаб келади. Тушунганингиздай, мен ҳам ана шундай “бахтлилар” сафидаман. Қишлоқдан 2000 йилда катта мақсадлар ва орзу ҳаваслар билан Тошкентга келдим. Ўқишимни аввалига мактабда, кейин академик лицей, университет ундан кейин магистратурада давом эттирдим.  Биз Университетда таҳсил олаётганимизда деярли прописка муаммосига дуч келмаганмиз, сабаби вилоятлик талабаларнинг барчаси университет талабалар турар жойларида вақтинчалик рўйхатга қўйиларди. Тақдир тақозоси билан Тошкент шаҳрида пропискаси бўлмаган йигит билан турмуш қурдим.

Иллюстратив фото

Тошкентни нонини еган чумчуқ Маккадан қайтиб келади деганларидай, турмуш ўртоғимнинг ўқишини баҳона қилиб, тўйдан кейин яна пойтахтга йўл олдик.

Ижарада яшаймиз, иккаламиз ҳам магистратурада контракда ўқиймиз. Ярим штатда бўлса ҳам иш топиб ишлашимиз керак, ҳамма ғавғо шундан бошланди….

Қайси ташкилот ёки муассасага борсак, Тошкент шаҳрида доимий пропискамиз йўқлиги сабаб, ишга қабул қилишмасди.

Ноиложликдан турмуш ўртоғим бозорга чиқа бошлади. Мен эса ишлашдан батамом умидимни узгандим. Илк фарзандимни дунёга келтириш ҳам прописка сабабли осон кечмади. Туғриқхонага жойлашиш учун ҳам прописка сўради, ўқишимдан маълумотнома олиб келиб бердик.

Қизимга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олгунимизча яна шу муаммо билан қайта тўқнашдик. Гувоҳномани доимий яшаб турган жойимиздан олиб келишимизга тўғри келди. Бола пойтахтда туғилсада, узоқ бир вилоятга бориб гувоҳнома олинса. Ажабланарлиси, бир юрт фарзанди, шу давлатнинг қонун қоидаларига бўйсунидиган, вақти соати билан улғайиб, юртига фойдаси тегадиган келажак авлодларга муносабат шундай бўлса-я.

Бу қийинчиликлар, овворагарчиликлар эсамдан чиқиб, турмуш ташвишлари билан андармон бўлиб кетдим. Қизим 3 ёшга тўлгандан кейин яна шу прописка масаласига пешонам “тақ” этиб тегди. Уни пойтахтнинг Олмазор туманидаги МТМларнинг бирига жойлаштириш истагида 7 та боғчага бордим. Ниҳоят, битта боғча мудираси мени тушунди, мен уни “тушиндим” ва қизим МТМга жойлашди.

 

Мен яна ўзимда умуд ўйғотиб, иш излай бошладим. Ниҳоят, ниҳоят 6 ой деганда, Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси Ёшлар радиоканали Давр ахборот дастурлари муҳарририятига муайян шартнома асосида мухбир лавозимида ишга қабул қилиндим.(Муайян шартнома бу – ходимга ҳеч қандай меҳнат дафтарчаси юргизилмайди, ойлик берилмайди. Фақат ишлаган ишингизга қараб гонарар тўланади.)

Бу ерда ҳам прописка билан қайта-қайта тўқнашавердим. Вақтинчалик пропискамнинг муддати тугашига бир ой қолиши билан кадрлар бўлимидан огоҳлантириш бошланарди. Муайян шартномада ишловчи ходимлар билан компания ҳар 6 ойда қайтадан шартнома тузади, яна хужжат йиғасиз, буйруқ чиқишини  ҳам бир ой кутасиз. Хуллас эмин-эркин тўрт ойларча ишлайсиз. Шуларнинг барчасига сабр қилиб ишлаб келаётгандим, 2 ярим йилда деганда компания мен билан шартнома тузишдан чарчади шекилли, шартнома қилишни йиғиштирди. Яна ишсиз, тушкун бўлиб қолдим. Ишдан бўшатилганлигим сабаби ҳақида аниқ маълумот беришмади. Кейин билсам, ёлғиз эмас эканман. Кўплаб ҳамкасбларимни Тошкент шаҳрида доимий пропискалари йўқлиги сабаб ишдан бўшатиб юборишган экан.

Тошкент шаҳридан сотиб олган уйимизни ҳам қариндошимизнинг номига расмийлаштирдик.  2 йилча ижара шартномаси ва вақтинчалик прописка сабаб уйимизнинг расман эгасини безовта қилиб турардик.  Орада қайнонам 2-банд билан Тошкент шаҳрига доимий рўйхатга қўйилди. Яшаб турган уйимизни қайнонамнинг номига расмийлаштирдик, лекин барибир доимий пропискага ўтолмадик. Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилдим. Улар “агар турмуш ўртоғингиз уйланмаган бўлса, пропискага кирарди, энди иложи йўқ”, – деб жавоб беришди. Лекин Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада уйланган ёки уйланмаган деган жойи йўқ.

Айни пайтда пойтахтда вақтинчалик пропискага қўйиш учун ҳар 6 ойда 70 ёшли қайнонамни оввора қилиб олиб келамиз.

Биз табиатдан сабрли халқмиз, бугун кўплаб давлат ташкилотлари ходимларига прописка учун рухсат берилганини инобатга олсак, биз журналистларга ҳам бундай имконият насиб қилар. Хуллас, сабр қилишда давом этамиз ва биз журналистларга ҳам прописка масаласида енгилликлар яратилишидан умид қиламиз.

Муаллиф:Зулайҳо Мусурмонова

Манба: UZ24.UZ

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарё вилояти ииб америкалик тадбиркор ҳибсга олинганини рад этди

Бугун бир қатор ОАВларда асли ўзбекистонлик АҚШ фуқароси Зокир Алиев Чироқчидаги ота уйида ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. (more…)

Шавкат мирзиёев чиқинди пулини ҳам миб ундириши кераклигини августда айтганди. 1 январдан энди шундай бўлади

Августда ўтказилган йиғилишларнинг бирида Президент Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни аҳолидан томонидан тўланишини таъминлашни ...

“она тилимиз — менинг ватанимдир”

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров она тилимизнинг бетакрорлиги, унинг ўзига хосликларини тадқиқ этиш бўйича доимий изланишда. Яқинда нашр этилган “Тил ва эл” бадиаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400