Андижон вилоятида 10-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди

Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги 24-мактабнинг 10-синф ўқувчиси С.Н. яшаш хонадонининг томида ўзини осиб қўйган. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Фото:gagauzyeri.md

Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан маълум қилишларича, юз берган воқеа юзасидан Булоқбоши туман прокуратураси суриштирув ишларини олиб бормоқда. Маълум бўлишича, С.Н. октябрь ойидан 24-мактабда ўқишни бошлаган. Бироқ мактаб вакиллари мухбирга ўқувчи ҳақида маълумот бермаган.

 

Ўз жонига қасд қилган йигитнинг ота-онаси Россияда бўлган — воқеа юз берганидан хабар топгач, улар Ўзбекистонга қайтган. У оиладаги тўрт фарзанднинг кенжаси бўлган. «Зарғалдоқ» маҳалла фуқаролар йиғини вакили Одинахон Исоилованинг таъкидлашича, марҳум «ижобий фазилатлари билан танилган» йигит эди.

 

«С.Н. 6 декабрь куни соат 13:00 ларда ўзини осиб қўйгани ҳақидаги хабар маҳалла-кўй, қўни-қўшнилар қатори мени ҳам ҳайрон қолдирди. Чунки у йигитни ижобий фазилатлари билан танирдик-да. Спортга қизиқиши юқори эди, аммо жиноятчиликка мойиллигини сира сезмаганман. Салбий ҳатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлмаганмиз, ҳатто у ҳақда ёмон гап-сўзлар эшитмаганмиз. Дўстлари, қариндошлари ҳам марҳумнинг ким биландир уришиб, жанжаллашадиган одати йўқлигини таькидлади», — дейди маҳалла вакили.

 

4 декабрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида 10-синфда ўқийдиган қиз, 27 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида 7-синфда  ўқийдиган ўқувчи бола, 2-ноябрь куни эса Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 8-синфда ўқийдиган бола ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар берилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда ветеринария медицинаси институти филиали иш бошлайди

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар берди “Ҳуқуқий ахборот” канали. Қарорга ...

Ҳеч қандай натижа бермаятган ислоҳот учун ислоҳотлар

Украина Президенти Владимир Зеленский даврида, Украинадаги ислоҳот риторикаси ҳеч қандай ўзгаришларга дуч келмади. Бу ҳақда Украина Олий-Радаси V-VII чақириқлари депутати ...

Швеция чиқиндисиз қолибди

Яқиндагина шов-шувга сабаб бўлган янгилик, Швеция хукумати ўзларида чиқинди қолмаганидан, қўшни давлатлардан олиб келишаётган экан. Тасаввур қилаяпсизми, бутун дунё чиқиндини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400